

"Mundo Deportivo" хабарига кўра, голландиялик мутахассис 20 ёшли футболчини "Барселона"га олиб ўтмоқчи. Райола Мессининг даври ўтаётганини инобатга олиб, Холанднинг Каталонияда порлашини тахмин қилмоқда.
Ушбу мавсумда Холанд "Боруссия" таркибида 16 ўйинда 19 гол ва 3 ассист қайд этди. Унинг товон пули 100 млн еврога тенг.



