

Нидерландлар сафида 17 ҳамда 48-дақиқада Райан Бабел иккита гол уришга эришди. Бу 31 ёшли хавбек учун терма жамоадаги фаолиятидаги 9 ҳамда 10-голи сифатида тарихга кирди. Футболчи терма жамоа сафида илк бор дублга эришди. Шунингдек, Бабел бир йиллик танаффусдан сўнг илк марта терма жамоа сафида гол урди. У ўтган йили худди шу сана 9 сентябрь куни Франция дарвозасини ишғол қилганди.



