UZ

Сўнгги янгиликлар

08:40Роналду, Месси ва Неймар қанча овоз олишди?   0 08:29Роналду совринни қўлга киритгач нималар деди?   5 08:22Ўзбекистон ФИФА сўровномасида кимларга овоз берди?   8 08:06Испания. «Реал Сосьедад» «Эспаньол» билан дуранг ўйнади, «Депортиво» «Жирона»га ютқазиб қўйди  0 01:26Криштиану Роналдуга аталган 2017 йил + ФОТО  33 01:03Йилнинг барча энг яхшилари битта саҳифада ФОТО  20 00:58The Best FIFA Football Awards. Барча совриндорлар аниқланди  104 00:56Йилнинг энг яхши футболчиси - Криштиану Роналду  76 00:52Йилнинг энг яхши аёл футболчиси - Лике Мартенс  4 00:25Фейр плей соврини соҳиби - Франсис Коне  5 00:21Йилнинг энг яхши аёллар мураббийи - Сарина Виегман  2 00:13Йилнинг энг яхши мухлислари - "Селтик" мухлислари  1 00:03Йилнинг энг яхши дарвозабони - Жанлуижи Буффон!   5 23:57Йилнинг энг яхши эркаклар мураббийи - Зинедин Зидан!   6 23:51Йилнинг энг чиройли голи муаллифи - Оливье Жиру  10

Равшан Усмонхўжаев вафот этди Янгиликлар

Равшан Усмонхўжаев вафот этди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Футболни ривожлантириш бошқармаси мутахассиси Равшан Усмонхўжаев 65 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Р. Усмонхўжаев 1948 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Меҳнат фаолиятини 1965 йилда Тошкент марказий телеграфида бошлаган Р. Усмонхўжаев кейинчалик нашриётда ходим, идораларда ҳайдовчи бўлиб, ҳарбий хизматда бўлган, Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кирган.

1975-1980 йилларда Тошкент шаҳри Октябрь туманида спорт бўйича инструктор-методист сифатида ишлаган Р. Усмонхўжаев 1980-1987 йилларда Тошкент вилояти «Спартак кўнгиллилар спорт жамиятининг болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол мураббийи, Ўзбекистон кўнгиллар спорт жамиятида бош мураббий сифатида ишлаган.

1988-1989 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари спорт жамиятида катта мураббий, «Пахтакор» болалар ва ўсмирлар спорт мактабида мураббий, 1989-1990 йилларда Тошкент касаба уюшмалари спорт жамиятида катта инструктор, бўлим бошлиғи сифатида ишлаган. 1991-1992 йилларда Ўзбекистон Биринчи Лигасидаги «Диёнат» жамоасига бош мураббий бўлган.

1993-1994 йилларда «Меҳр-шафқат, соғломлаштириш, спорт» жамғармаси ижрочи директори, 1994-1996 йилларда эса «Чеҳра» аёллар футбол клуби ва футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган. 1997 йил «Баҳо» жамоасига бош мураббийлик қилган Р. Усмонхўжаев 1998 йил Бухоронинг «Нурафшон» клубида жамоа бошлиғи сифатида ишлаган.

Р. Усмонхўжаев 1999-2000 йилларда «Самарқанд-Динамо» клубида жамоа бошлиғи, 2002-2007 йилларда «Локомотив» футбол клубида техник директор, 2007-2009 йилларда Тошкентнинг «Спартак» жамоасида спорт директори, 2010 йили «Дўрмон-Спорт» жамоасида спорт директори сифатида ишлаган. Орада маълум муддат (2001-2002 йиллар) Ўзбекистон Аёллар терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш олиб борган.

Р. Усмонхўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Футбол Федерациясида меҳнат қилиб келаётган эди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Равшан Усмонхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
"Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди "Бухоро" 55 млн сўм жарима тўлайди
Олий Лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор”...  154
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  203
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: