UZ

Сўнгги янгиликлар

09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  0 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26

Равшан Ҳайдаров: "Форс-мажор ҳолатига тайёрмиз" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Форс-мажор ҳолатига тайёрмиз"

Осиё ўйинларидан олдин Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда футболчилар Одилжон Ҳамробеков ва Жалолиддин Машарипов иштирок этишди.

"Катта спорт анжумани олдида турибмиз. Бунинг ичида футбол мусобақаси ҳам алоҳида ўрин тутади. Қишда чемпион бўлганмиздан кейин ҳар ой турли йиғинлар ўтказдик, тайёргарлик режа асосида олиб бордик. Албатта бу давр ичида йигитларимиз миллий терма жамоа сафида ҳам кучли рақибларга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказдик.

Охирги хорижий йиғин Туркияда бўлди. Таркиб танлаш борасида иш олиб борилди. Сўнгги тайёргарлик жараёнини ўтказиб Осиё ўйинларига борадиган таркибни аниқлаб олдик. Жамоа мусобақага тайёр", - Равшан Ҳайдаров.


"Бу ёшдаги терма жамоа Хитойдаги Осиё чемпионатида чемпион бўлганди. Бу жамоада эканимдан хурсандман. Бу йигитлар тасодифан чемпион бўлмаганини исботламоқчимиз. Жамоада ички муҳит ажойиб", - дейди Жалолиддин Машарипов.

"Хитойда чемпион бўлиб юртимизга қайтиб келганимизда халқимиз бизни ажойиб тарзда кутиб олишганди. Шуни яна такрорланишини истаймиз. Кучли жамоаларга қарши ўйнадик. Барча йигитлар тайёр, бориб чиройли ўйин намойиш этишни мақсад қилганмиз", - дейди Одилжон Ҳамробеков.


- Осиё ўйинларига 20 футболчи олиб борилади. Улардан икки нафари дарвозабон. Кимдир қизил карточка олса ёки жароҳат олса форс-мажор ҳолатига тайёрмисизлар?
- Албатта мусобақа ташкилотчилари шундай регламент белгилашган. Барча жамоалар икки нафардан дарвозабон олиб бормоқда. Форс-мажор ҳолатлар бўлмайди деб умид қиламиз, мободо бўлиб қолса ҳам бунга тайёрмиз. Ҳозир сирларни очмаймиз.

- Азиз Ғаниевнинг жароҳати режага қанчалик таъсир қилди?
- Албатта у муҳим футболчи эди. Аммо унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Азизга жамоамиз номидан соғлиқ тилаймиз. Яқин орада у Японияга боради ва жароҳати борасида якуний маълумот олинади.

- Вьетнамдаги халқаро мусобақага айнан Осиё ўйинларига борадиган таркиб иштирок этиши керак экан. Нима учун режага ўзгариш киритилди?
- Бунга Суперлигадаги тиғиз тақвим сабаб бўлди. Чунки агар Вьетнамга асосий таркиб борганида Суперлига ҳам тўхтаб қоларди. Кейин августда Осиё ўйинлари бор. Икки ой давомида танаффус бўлиб қолмаслиги учун ҳам режани ўзгартирдик.

- 23 ёшдан катта бўлган бошқа футболчиларни ҳам олиб кетилиши мумкинмиди?
- Албатта вариантлар бор эди. Биз ҳар бир чизиққа икки нафардан футболчини олиб кетишга қарор қилдик. Ёшлар терма жамоасига ёши жуда ҳам катта бўлган футболчини қўшиш хато бўлиши мумкин эди. Сабаби ёшлар ўша ёши катта ўйинчига масъулиятни юклаб қўйиши мумкин. Бундай ҳолатлар олдин ҳам бўлган.


- Жамоа сардори ким бўлади?
- Забиҳилло Ўринбоев, Одилжон Ҳамробеков ва Достон Турсунов ким майдонда бўлса ўша сардор бўлади. Мана Жалолиддин Машарипов ҳам улар сафига қўшилди.

- Ҳужумда яна ўша олдинги учлик. Сидоров ҳар трансфер ойнасида жамоа ўзгартирмоқда, Ўринбоев Суперлигада жуда кам гол уради. Фақат Абдухолиқов ўз жамоасида асосий таркиб ўйинчиси. Сидоров ва Ўринбоевни бошқа ҳужумчи йўқлиги учун мажбуран таркибга олдингизми?
- Тан олиш керак бу ёшда ҳужумчилар бизда жуда кам. Қидирдик, йиғинларда бошқаларни синаб кўрдик. Лекин бизнинг талабга мос бўлган ҳужумчиларни кўрмадик. Шу боис бу ҳужумчиларни олиб кетаяпмиз. Насиб қилса улар ҳам очилиб кета олишади.

- Хитойдаги мусобақада жамоа ҳужумкор ўйин кўрсатганди. Бу сафар ҳам ҳужумкор, мухлисларга ёқадиган ўйин намойиш этишга ваъда бера оласизми?
- Мен фақат битта нарсага ваъда бера оламан. Ўйинимиздаги балансга, яъни ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш ва аксинча.

- Савол Одил Ҳамробековга: Қишда Осиё чемпионати бўлиб ўтди, кейин ОЧЛ, кейин Суперлига ва мана яна Осиё ўйинлари. Танаффуссиз ўйинлар футболчига таъсир қилмайдими?
Одил Ҳамробеков: - Профессионал футболчи бундай нарсага тайёр бўлиши керак. Бу бизнинг касбимиз. Бу нарсалар баҳона бўлмайди. Шифокорларимиз толиққан пайтимизда бизга ёрдам кўрсатишди. Шу ўринда уларга катта раҳмат айтаман.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика