UZ

Сўнгги янгиликлар

21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  1 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  3 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  9 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  15 15:35Англия терма жамоаси футболчиси барда бир кишини боши билан ургани учун ҳибсга олинди  0

Равшан Эрматов: «Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?» Янгиликлар

Равшан Эрматов: «Наҳотки тажрибали мураббий қоидани билмаса?»

Олий лига биринчи даврасининг энг марказий учрашуви кеча Тошкентдаги "Жар" стадионида бўлиб ўтди.

иккала бўлимда дарвозалар томон белгиланган биттадан пенальти учрашувнинг дуранг билан интиҳо топишига сабаб бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этган "Бунёдкор" мураббийи Мурод Отажонов жамоасининг муҳим ўйинда 2 очко йўқотганини ҳакамнинг хатоси билан изоҳлади. Унинг фикрича, ўйин бош ҳаками Равшан Эрматов ўйиннинг сўнгги дақиқаларида "Локомотив" дарвозаси томон пенальти белгилаши керак эди.

"Бунёдкор" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан тепган тўп "Локомотив" ҳимоячисининг қўлига теккан вазиятда пенальти бормиди? Нима учун пенальти белгиланмади? Ушбу ҳолат бўйича ўйинни бошқариб борган ҳакамнинг фикрини билиш мақсадида Равшан Эрматовга мурожаат қилдик.

"Бугунги кунда ҳаттоки мухлислар ҳам яхши биладиган қўл билан боғлиқ бўлган футбол қоидасини наҳотки юқори савияли мутахассис Мурод Отажонов билмаса? “Бунёдкор” мураббийи эътироз билдирган вазиятга эътибор қаратадиган бўлсак, биринчидан, зарба берилаётган пайтда "Локомотив" футболчиси тескари қараб турганди ва у тўпни кўрмади. Иккинчидан, футболчининг қўли табиий ҳолатда эди. Ва энг асосийси, ўйинчи атайлаб қўли билан тўпга ўйнамади, аксинча тўп кучли зарба оқибатида яқин масофадан унинг қўлига келиб тегди. Бундай ҳолатда нафақат пенальти, балки майдоннинг бошқа жойларида ҳам жарима зарбасини белгилаш нотўғри бўлади.

Мен ҳам оддий инсонман. Албатта, менда ҳам хато-камчиликлар бўлиб туради. Лекин мен қилган хатоларимда бировни айбдор қилмайман. Хатоларимни ўрганиб чиқиб, машғулотларда уларнинг устида ишлаб, кейинги ўйинларда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан. Афсуски, баъзи бир мураббийларга ўйин давомида тактика ва таркиб билан боғлиқ хатоларни тан олиш учун мардлик етишмайди ва айбни ўзидан қидирмасдан, четдан ахтаришга ҳаракат қилади”, дейди ФИФА рефериси Равшан Эрматов.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика