UZ

Сўнгги янгиликлар

22:46Роналду исён кўтармоқда! Криш иккинчи ўйинни ҳам бойкот қилиши мумкин  6 22:32"Андижон" футболчиларининг соғлиғи борасида маълумот берилди  1 22:23Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ учун ВАР ҳаками номзодлари сафида семинарда қатнашишмоқда  1 21:47Назорат баҳси. "Хоразм" Сербия клубига мағлуб бўлди  0 21:14Тарихда ким зўр: Буффон, Касильяс ёки Нойер? Canal+ асрнинг энг яхши дарвозабонини аниқлади!  34 20:59"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?  39 20:35CАфарда: Анталиядан илк жонли репортаж. Мозговой, Забиҳилло ва Ўткир Юсупов  1 19:59Иккинчи назорат ўйинида ғалаба! "Локомотив" Руминия клубини мағлуб этди  0 19:30Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди  52 19:04Нима учун "Реал" қишда ҳеч кимни сотиб олмади? "Қироллик клуби"нинг режаси маълум  15 18:34"Нима муаммолигини ўзидан сўранг". "Ал Ҳилол" Роналдунинг норозилигига жавоб қайтарди  20 18:24Шомуродов биринчи бўлимда алмаштирилди  11 18:05"Канте трансфери учун Эрдўғанга раҳмат". "Фенербахче" президентидан кутилмаган баёнот  1 16:44"Реал Мадрид" — анархия, "Барса" — тартиб". "Альбасете" футболчиси грандларни солиштирди  12 16:22"Аввал узр сўра!" Собиқ ҳакам Лапортани ер билан битта қилди  28

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди Янгиликлар

Расмий хабар: Икром Алибоев бошқа клубга ўтди

Теглар :  Икром Алибоев
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Икром Алибоев фаолиятини бошқа клубда давом эттиради.

Ўтган ҳафта Алибоев "Сеул"ни тарк этганини championat.asia сайтига маълум қилганди. Бугун Жанубий Кореянинг "Теджон Хана Ситизен" клуби ҳамюртимиз билан шартнома тузганини эълон қилди.

"Ушбу клубга ўтиш мен учун катта шараф. Клубга бироз кечроқ қўшилганим учун янги жамоадошларим билан тезроқ ўзаро тил топишиш учун тинмай меҳнат қиламан. Тезроқ спорт формамни тиклашга ва майдонда яхши ўйинларимни намойиш этишни истайман. "Теджон Хана Ситизен" клубига фойдам тегиши учун боримни бераман", - дейди Алибоев.

Маълумот учун, "Теджон Хана Ситизен" Жанубий Корея К2 Лигасида иштирок этмоқда. 4та турдан сўнг 6 очко тўплаган клуб 10та клуб орасида 3-ўринда бормоқда.

"Теджон Хана Ситизен" клуби 1997 йилда ташкил этилган. Ўз уй ўйинларини 40535 томошабинга мўлжалланган "Daejon World Cup" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани маҳаллий мураббий Хух Жунг Му бошқармоқда.

Жамоа сафида бразилиялик Эдиньо, Бруно Баио ва Матеус Пато каби легионерлар бор.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика