UZ

Сўнгги янгиликлар

21:21Қаршидаги "Марказий" стадион чими янгиланади   0 20:55Эрлинг Ҳоланд ТВ орқали деярли ҳамма футболни томоша қилишини айтди  2 20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  4 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  14 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  24 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  26 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  50 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди Янгиликлар

Расмий хабар: "Динамо" ва "Сурхон" Суперлигада ўйнайди

Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида 14та клуб иштирок этади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Лицензиялаш қўмитаси “Сурхон” ҳамда “Динамо” клубларига шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳудудларда футболни ривожлантириш йўлида жонбозлик кўрсатаётган вилоят ҳокимларини қадрлайди. Бунгача Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кабилар вилоят футболини ривожлантириш йўлида катта ҳамждаги ишларни амалга ошираётганди. Ортда қолган бир неча ой давомида эса Сурхондарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимлари ҳам ЎФА билан тўлақонли ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.

“Сурхондарё вилояти бир неча йиллар давомида катта футболдан узоқда қолди. Эркинжон Турдимов мазкур вилоятга раҳбар этиб тайинлангач, вилоят футболида ижобий ўзгаришлар кузатила бошланди. Айни вақтда “Сурхон” футбол клуби Лицензиялаш қўмитаси илгари сурган барча талабларни бажарди. Вилоятдаги бош стадионни таъмирлашда айни вақтдаги ҳоким Баҳодир Пўлатов ҳам ўз ёрдамини аяётгани йўқ. Эркинжон Турдимовнинг ўзи эса эндиликда Самарқанд вилоятида футболни кўтариш ишларини бошлаб юборди. Мазкур ишлар Ўзбекистон футбол ассоциациясининг эътиборидан четда қолмайди. Шунингдек, ҳар икки вилоятда миллионлаб футбол мухлислари катта футболни соғиниб қолгани учун ҳам “Динамо” ва “Сурхон”га шартли равишда Суперлига йўлланмасини тақдим этиш бўйича қарор қабул қилинди”, — деб мазкур ҳолатга ўз муносабатини билдирди ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Бунгача Профессионал футбол лигаси 12та клуб иштирок этиши учун мўлжалланган формат ва регламентни тақдим этиб улгурганди. Кейинроқ бу масала Лицензиялаш қўмитаси ва ЎФА Ижроқўми аъзолари ўртасида таҳлил қилинди. Унда қатор фикрлар билдирилди, жамоалар сонининг ошиши мунозараларга сабаб бўлди. Якунда ЎФА Ижроқўми Профессионал футбол лигасига янги талаб бўйича айрим бандлари ўзгартирилган регламентни тасдиқдан ўтказиш учун бир ҳафта муҳлат белгилади. Қўшимчасига, бугун — 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Суперлиганинг 2019 йилги мавсуми учун қуръа ташлаш маросимида “Сурхон” ва “Динамо” вакиллари ҳам иштирок этишига рухсат берди.

“Чемпионат стартига бир неча кун қолганда шундай қарор қабул қилдик. Бунгача Суперлиганинг 12та клубини ўз талабларимиз бўйича ишлашга ундай олдик. Энди эса яна икки клуб уларга етиб олиш йўлида меҳнат қилади. Бизнинг мақсадимиз иложи борича каттароқ ҳудудларни футбол билан қамраб олиш, иложи борича кўпроқ мухлисларни футболга қайтаришдан иборат. Мана шундай катта мақсадлар йўлида регламентлардаги кичик ўзгаришларгача боришга тайёрмиз”, — деди Умид Аҳмаджонов.

Суперлиганинг янги формати ва унинг атрофидаги қолган жараёнлар ҳақида Профессионал футбол лигаси расман маълумот беради.

Рейтинг: -192   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика