Расман: Тимо Вернер АПЛ клуби билан шартнома имзолади

Alisher
18 июн 2020
"РБ Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер "Челси"га ўтди.

Бу ҳақда Лондон клуби матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

24 ёшли футболчи клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Олдинроқ, "Челси" германиялик футболчи учун 60 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлаши, футболчининг ўзига эса бонуслардан ташқари 10 миллион евро миқдорида маош бериши ҳақида хабарлар янграган эди.

Шунингдек, трансфер пулининг 15% фоизини "Штутгарт" олади. Вернер айнан 2016 йилда ушбу клубдан "Лейпциг" сафига ўтган эди.

Вернер жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 32та ўйинда майдонга тушиб, 26та гол ва 8та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: chelseafc.com