Расман: "Реал Мадрид" Каземиро "Манчестер Юнайтед"га ўтганини эълон қилди

Administrator
20 авг 2022, 00:20
Клуб ўз расмий саҳифасида буни маълум қилди.

"Реал Мадрид" клуби ўз футболчиси Каземиронинг "Манчестер Юнайтед"га ўтганини маълум қилди. "Реал" ўз расмий сайтида футболчининг барча хизматлари учун миннатдорчилик билдирди ва у клуб афсонаси эканлигини қайд этди. 

22 август куни Каземиро билан хайрлашув маросими ўтказилади. Ушбу маросимда футболчи билан биргаликда клуб президенти Флорентино Перес қатнашади. Хайрлашув маросимидан сўнг Каземиро ОАВ қаршисида саволларга жавоб беради.

Маълумот учун, аввалроқ 30 ёшли бразилиялик ярим ҳимоячининг трансфер суммаси 60 млн фунт-стерлингни ташкил этиши хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›