

Энди Марко Верратти ПСЖда 2024 йил ёзига қадар тўп суради. Томонлар бу борадаги янги келишувни имзолади. Марконинг аввалги шартномаси 2020/21 йилги мавсум охирига етар эди.
26 ёшли Верратти ПСЖ сафида 2012 йилдан бери тўп суради. У клуб билан 290 та ўйинда иштирок этиб, 9 та гол урган ва 48 та голли узатмани амалга оширган.



