UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:30​Про лига. "Олимпик" "ФарДУ" билан баҳс юритмоқда (онлайн ҳисоб)  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  0 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  1 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  1 14:11"Арсенал" асосий футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  2 13:42Жоан Лапорта: "Олтин тўп" учун сўровномадаги иккинчи ўрин Ямалга мотивация беради"  12 13:14"Барселона" ярим ҳимоячиси тахминан 3 ҳафта майдонга тушолмайди  0 12:46Қосим-Жўмарт Тўқаев ФИФА президенти билан учрашди  4 12:19"Насаф"нинг рақиби Қирол Кубоги 1/8 финалига йўл олди  3 11:53Усмон Дембеле: "Олтин тўп" фаолиятимдаги мақсадим эмасди"  20 11:29"Бавария" ҳимоячиси "Реал"га ўтишни истамоқда  1 10:48Деклан Райс: "Улар бизни ҳурмат қила бошлашди"  4

Расман: Про лига формати ўзгаради, олтин очколар бўлмайди, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади Янгиликлар

Расман: Про лига формати ўзгаради, олтин очколар бўлмайди, жамоалар Ўзбекистон кубоги йўлида рақобатлашади

ЎзПФЛ режасига кўра Про лига клублари 2020 йилги мавсумда 28 турдан иборат тўрт давра ўйинларида иштирок этиши керак эди.

Пандемия сабаб юзага келган танаффус ҳамда жамоаларнинг моддий ҳолатидан келиб чиқиб, мусобақа формати ўзгаради. 

Про лиганинг сакккиз клуби аввалига 14 турдан иборат уй-сафар тизимида куч синашади. Кейинчалик дастлабки тўрт ўрин эгалари алоҳида ва қуйи тўрт ўрин эгалари алоҳида яна икки давра — жами 6 та ўйинда иштирок этади. Шунда Про лиганинг барча клуби мавсум якунига қадар умумий 20 та тур учрашувида қатнашади. Бунда жамоалар жамғарган очколар сақланиб қолади. 

Сир эмаски, Про лига ғолиби Coca-Colа Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Лиганинг иккинчи жамоаси ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-клубини ўз уйида қабул қилади.  

Мазкур лиганинг саккиз клуби, шунингдек, Ўзбекистон Coca-Cola кубоги йўлида ҳам кураш олиб бориш имкониятига эга. Улар кубокнинг саралаш босқичида қатнашади. Саралаш ўйинлари Про лига учрашувларидан аввал бўлиб ўтади. Қуръа саккиз жамоани тўрт жуфтликка ажратиб беради. Иккинчи босқичга йўл олган тўрт жамоа яна икки жуфтлик ҳосил қилади. Ғолиблар Coca-Cola Суперлиганинг 14 клубига қўшилиб, кубокнинг гуруҳ босқичига йўлланма олади. 

Саралашнинг ҳар икки босқичида ҳам ўйинлар фақат битта бўлади. Мезбон жамоа номига қуръа ойдинлик киритиб беради. Биринчи босқични ўз уйида (ёки сафарда) ўтказган ғолиб иккинчи босқичда сафарга жўнайди (ёки мезбон бўлади). Ғолибнинг ҳар иккиси ҳам уйида ўйнаган бўлса (ёки сафарда), биринчи босқич қуръасида биринчи бўлиб саватдан тортилган жамоа ўз-ўзидан мезбонга айланади (ёки аксинча). Учрашувларнинг асосий вақтида ғолиб аниқланмаса, дарҳол пенальтилар сериясига навбат берилади. Бунга сабаб, клублар анча вақт машғулот ўтказмаган, қолаверса, ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этяпти. Coca-Cola Ўзбекистон кубогининг гуруҳ босқичидан кейинги чорак финал, ярим финал ва финал ўйинларида эса 120 дақиқалик қоида амалда бўлади. 

Кубокнинг саралаш учрашувлари санаси ҳамда Про лига ўйинларининг тақвими тез орада расман эълон қилинади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика