Расман: "Пахтакор" ҳужумчиси "Металлург" клубига ижарага берилди

Administrator
13 июл 2024, 00:10
"Металлург" таркибига ёш ҳужумчини қўшиб олди.

"Ёзги трансфер ойнасидан унумли фойдаланиш ҳамда ҳужум чизиғида рақобатни кучайтириш мақсадида "Металлург" ПФК ўз таркибига “Пахтакор” футбол клуби тарбияланувчиси Аббос Эргашбоевни қўшиб олди. 

Аббос Эргашбоев умидли ёш ҳужумчилардан саналади. Икки йилдан буён “Пахтакор”нинг асосий таркиб ўйинчилари билан шуғулланиб келди. 2024 йилги мавсумда Суперлиганинг 10 та учрашуви қайдномасига киритилди ва “Андижон”га қарши ўйинда заҳирадан майдонга туширилди.

Аббос Эргашбоев “Пахтакор” ёшлар таркибида Ўзбекистон чемпионатлари совриндори бўлган. “Металлург” мазкур футболчини “Пахтакор”дан ижара асосида ўз таркибига қабул қилди" -дейилади "Металлург" клуби берган хабарда.


 Аббос Эргашбоев – 21 ёшда, 2003 йилнинг 28 март санасида туғилган.

Туғилган жойи – Сирдарё вилояти

Бўйи – 172 см

Вазни – 68 кг

Амплуаси – ҳужумчи 

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: "Металлург" клуби матбуот хизмати