Расман: Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” бош мураббийи!
11 июн 2016 12:55
Янгиликлар
Расман: Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” бош мураббийи!
“Қўқон-1912” жамоасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Қўқон шаҳар ҳокими Абдуллаев Акрамжон Анорқулович, вилоят ҳокимлиги вакили Турдиматов Маъруфжон Раҳмонович ҳамда клуб аъзолари иштирок этишди.
Йиғилиш кун тартибида бош мураббий масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра, Қўқон футболи тарбияланувчиси, ўзбек футболининг афсоналаридан бири Нўъмон Ҳасанов “Қўқон-1912” жамоасининг бош мураббийи этиб тайинланди.

Нўъмон Нурматович бугун биринчи машғулотини ўтказди.
Нўъмон Ҳасанов учун “Қўқон-1912” жамоаси бегона эмас. 2003 йилда Нўъмон Ҳасанов жамоамизда ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритган.
Янги бош мураббийнинг ишларига омад тилаб қоламиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар