Расман: "Насаф" грузиялик легионери билан шартномани бекор қилди

Administrator
24 июл 2024, 21:43
Футболчи ёзги танаффус пайти клубни тарк этди.

Қаршининг "Насаф" клуби грузиялик ярим ҳимоячи Темур Чогадзе билан шартномани бекор қилди. "Аждарлар"нинг маълум қилишича, ўртадаги битим икки томоннинг розилиги билан бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Темур Чогадзе 2024 йилнинг бошида "Насаф" билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

Маълумот учун, Чогадзе "Насаф" таркибида ушбу мавсум Суперлига доирасида 10 марта майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: "Насаф" клуби матбуот хизмати