Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди

Sherzod Nurmatov
16 фев 2026, 15:48
Муборакнинг "Машъал" жамоаси янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ишларини изчил давом эттирмоқда.

"Клуб раҳбарияти россиялик марказий ҳимоячи Роман Ходжиев билан шартнома имзолаганини расман маълум қилди.

191 сантиметр бўйга эга ҳимоячи жисмоний жиҳатдан бақувватлиги ҳамда ҳаводаги курашларда устунлиги билан ажралиб туради. Роман Ходжаев Россия ва Украина фуқаролигига эга бўлиб, фаолияти давомида "Торпедо" Владимир ҳамда "Молодечно-2018" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

Маълумот учун, Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 100 минг евро атрофида баҳоламоқда. Ходжиев "Машъал" сафига эркин агент сифатида қўшилди", – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Машъал" матбуот хизмати