Расман: "Манчестер Юнайтед" Марсьялни "Севилья"га мавсум охиригача ижарага берди

Оқил Абдубарноев
26 янв 2022, 06:12
"Севилья" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьяль билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

26 ёшли франциялик футболчи жорий мавсум охиригача испан жамоасига ижара асосида ўтди.

Аввал хабар қилинганидек, келишув Андалусия клубига 5 миллион еврога тушган.

Марсьяль "Севилья"да 22-рақамда ўйнайди. Футболчининг тақдимоти 26 январь куни бўлиб ўтади.

Ҳужумчи жорий мавсумда Премьер-лигада 8 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: sevillafc.es