Расман: "Челси" бир трансферни ҳал қилди

Aslanov Jasurbek
28 дек 2022, 22:43
"Челси" тез орада ҳужумчи сотиб олади.

Клубнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари "аристократлар" "Молде" ҳужумчиси Давид Датро Фофана билан келишувга эришганини маълум қилди. Транфсер яқин кунларда амалга ошиши мумкин.

2021 йилнинг февралидан бери "Молде" шарафини ҳимоя қилаётган Фофана жорий мавсум Норвегия чемпионатининг 24та учрашувида 15та гол уриб, 5та голли пас беришга муваффақ бўлди. "Челси" 20 ёшли марказий ҳужумчи учун 12 млн. евро тўлаши кутилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›