

Амир Ғалинои расман Эрон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийига айланди. Ғалинои Осиё кубоги якунига қадар Эрон термасини бошқаради.
Маълумот учун, Амир Ғалинои бундай аввал ҳам, яъни 2006-2008 йилларда Эрон термасини бошқарган. Ғалинои фаолияти давомида "Истиқлол", "Трактор", "Зоб Aҳан", "Сепаҳон" каби Эрон клубларни бошқарган. Амир Ғалинои бу тайинловга қадар "Гол Гоҳар" клубини бошқараётганди. Кеча "Гол Гоҳар" билан "Нафт" жамоасини 4:0 ҳисобида таслим қилган мураббий жамоа билан хайрлашди ва Эрон термаси мураббийлигини қабул қилиб олди.


