UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  0 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  6 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  4 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  11 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  8 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  28 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  3 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  26 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  15

Рақибларимиз: Қатар ва Ҳиндистон ҳақида янгиликлар Янгиликлар

Рақибларимиз: Қатар ва Ҳиндистон ҳақида янгиликлар

19 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоамиз саралаш баҳсларини айнан Қатарда ўтказади.
Алексей Евстафеев бошчилигидаги жамоа Қатар, Ҳиндистон, Непал ва Туркманистон термаларига қарши беллашади. Феликс Санчес бошчилик қилаётган Қатар Испанияда ҳар йили ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашди. Унда бу жамоа Австралия, Мексика, Испания ва Саудия Арабистони ёшларига қарши майдонга тушди. Ўша ўйинлардаги натижалар ва қатарликлар таркиби билан танишинг.

Саудия Арабистони – Қатар – 3:1
Гол:
Мўин 18.
Қатар: Наим, Маҳмуд, Фаҳад, Ҳассан, Аҳмад (Носир, 53), Мўин, Умар, Муҳаммад, Аҳмад (Султон, 40), Жассим (Абду, 40), Алмоаз.

Қатар – Мексика – 0:1
Қатар:
Наим, Маҳмуд (Абду, 36), Али (Ҳассан, 36), Камал, Ҳассанин (Муҳаммад, 56), Мўин (Умар, 36), Алави, Муҳаммад (Бахит, 47), Абдулла, Салоҳ (Аҳмад, 31), Заин (Носир, 36).

Қатар – Испания – 0:4
Қатар:
Наим, Абдулазиз, Али, Ҳассан (Иброҳим, 64), Мўин, Аҳмад (Бахит, 48), Умар, А.Омар, Алави (Абду, 48), Жассим, Али Заим (Алсади, 64).

Қатар – Австралия – 1:0
Гол
: Али Афиф.
Қатар: Наим, Ал Халоси (Камол, 47), Али, Ҳассан, Мўин, Аҳмад (Жассим, 36; Иброҳим, 69), Мадибо, А.Омар, Алави (Аляс, 69), Абдулраҳмон, Али Заин (Алсади, 47).

Ҳиндистон терма жамоаси эса англиялик Колин Тоэл устозлигида Хитойда йиғин ўтказиб қайтди. Дастлаб Шаньхай шаҳри терма жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ҳиндлар кейинги икки баҳсда Хитойнинг 17 ёшгача бўлган ўсмирлари билан майдонга тушдилар. Дастлабки ўйин 4:0 ҳисобида Ҳиндистон ғалабаси билан якунига етди. Сажид Дхот, Лалрампуя Фанай, Уданта Сингх ва Даниэл Лаллимпуя томонидан киритилган тўплар меҳмонларга ғалаба келтирди. 19 август куни томонлар иккинчи баҳсни ўтказишди. Бу сафар Даниэл Лаллимпуя, Раван Кумар, Чингленсана Сингхнинг биттадан ва Уданта Сингхнинг учта голи ҳиндларнинг 6:0 ҳисобидаги зафарини таъминлади.

Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика