UZ

Сўнгги янгиликлар

20:32"Челси" Фофана трансфери борасида якуний қарорга келди  1 20:13"Челси" Кантени йўқотди  1 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" - "Бунёдкор" (матнли трансляция)  4 20:00Coca Cola Суперлигаси. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 0:1 (матнли трансляция)  74 19:54"Манчестер Юнайтед" Рабьони харид қилиш учун иқтидорли футболчисидан воз кечишга тайёр  3 19:35Гари Невилл МЮни ўйинчилар учун қабристон деб атади  4 19:16Ройс "Боруссия"нинг трансфер сиёсатидан норози  2 18:57"Вулверхэмптон" Нуньесни сотиб олмоқда  0 18:47Olamsport: Усикнинг Баҳодир Жалолов билан эҳтимолий жанги, Ҳасанбой Дўсматовда ғалаба ва бошқа хабарлар  1 18:24"Лацио" хавбеки "Севилья"га ўтмайдиган бўлди  1 18:01"Бавария" ўз футболчиси учун "Севилья"дан 20 млн евро олмоқчи  0 17:52«Манчестер Юнайтед» ушбу ёзда Криштиану Роналдуни қўйиб юбориши мумкин  10 17:38"Марсель" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олади  0 17:25Ҳиндистон четлатилди, бу саралаш ўйинларида Ўзбекистонга ҳам таъсир қилиши мумкинми?  1 17:17"Вест Хэм" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0

Рангник биринчи ўйинидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди? Янгиликлар

Рангник биринчи ўйинидан олдинги матбуот анжуманида нималар деди?

"Манчестер Юнайтед" бугун ўз майдонида "Кристал Пэлас"га қарши майдонга тушади.

Ушбу ўйиндан олдин жамоа бош мураббийи Ральф Рангник матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ёдимда, Клопп "Майнц" бошқарувини қўлига олганида менга қўнғироқ қилганди. Ўшанда унинг агенти йўқ эди ва "Майнц"дан қанча пул сўраш кераклигини сўраганди. Ўшанда Ульмда эдим ва барчасини гапириб бергандим.

Қайсидир маънода ўшанда унинг агенти эдим. Юрген мендан кўп нарсаларни сўрарди. Ўшанда у менга: "Сендан жуда кўп нарсаларни сўраб юбормадимми?" деб сўраганди. Мен эса унга бу яхши ҳолат эканлигини ва бераётган маслаҳатларимни ишонч билан қилаверинишини айтгандим.

Мен оптимист инсонман, шу билан бирга реалистман. 5 ҳафта олдин жамоа "Ливерпуль"га 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Тўғрисини айтаман, ҳисоб бундан-да йирикроқ бўлиши мумкин эди.

"Сити" билан ўйинда ҳам ҳисоб 2:0 бўлди. Рақиб кўпроқ уриши мумкин эди. "Челси"га қарши ўйинда эса ишлаб олинган бир очконинг қадри юқори бўлди. Улар дарвозамизга 24 марта зарба берди, биз эса атиги 3 бора.

Томаснинг "Челси"га 4 ойнинг ўзида жуда кўп нарсаларни бера олганини таъкидлаш керак. Марина Грановская ҳамда Роман Абрамович ҳудди башоратчилар каби биллур шарга қараб, барчасини билиб олгандек. Қойил!

Умид қиламанки, яқин 3-4 ҳафта ичида ўзимга уй топаман ва унда менинг ёрдамчим ҳам кўчиб ўтади. Сэр Алекс билан кўришишни истагандим, бироқ у пайшанба тунида Нью-Йоркдан учиб келди ва уйида қолишни истади. У билан юзлашишни сабрсизлик билан кутаман.

ЕЧЛда ғалабага эришиш ва АПЛни тўртинчи ўринда якунлаш - мен учун катта ютуқ. Аммо бу футболчилар билан биз етакчи бўлишимиз керак. Умид қиламанки, "Манчестер Юнайтед"даги фаолиятим яхши бўлади ва ишлар олдинга тез силжийди", - деди Рангник.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика