Рамос рекорд сари яқинлашмоқда

Aziz Tukhtamuradov
26 мар 2021, 09:10
Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 саралаши доирасида Греция билан дуранг ўйнади.

Ушбу ўйинда испанияликлар ҳимоячиси Серхио Рамос терма жамоа сафидаги 179-ўйинини ўтказди. 

У терма жамоада ўйин ўтказиш бўйича Қувайт футболчиси Бадир ал-Мутвани ортда қолдирди. Эндиликда 34 ёшли испан футболчиси Уммон вакили Аҳмад Муборак билан иккинчи/учинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Бу борада рекорд Миср футболчиси Аҳмад Ҳассанга тегишли. У терма жамоа сафида 184 та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Sports.ru