UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05Каррагер: "Салоҳ "Ливерпул"га қўшилишидан олдин "Челси"да муваффақиятсизликка учраган одам сифатида танилганди"  1 13:37Жалолиддин Машариповга водий жамоаларидан қизиқиш бор, бироқ...  1 13:10Суперлига-2025. Автоголлар статистикаси  0 12:50TVCOM'да бугунги ўйинлар: ЕЧЛ қайтди ва бошқалар  0 12:27Transfermarkt: Ўрунов — Эрон чемпионатининг энг қиммат футболчиси, Машарипов ўнликда  2 11:53Зидан "Реал"га мураббийлик қилиш ниятида эмас  3 11:17"Манчестер Сити" ҳимоячиси кулгили тарзда жароҳат олди  4 10:45"Челси" етакчиси EЧЛнинг навбатдаги турида майдонга тушмайди  0 10:14"Андижон" футболчиси: "Мураббий билан ҳаммаси яхши кетяпти"  5 09:25"Ливерпуль" Салоҳнинг ўрнига Германиядан футболчи топиб қўйди  6 08:48Левченконинг штабидаги мураббий "Сўғдиёна"да иш бошлади  2 08:20Гвардиола: "Бошқа бундай ўзимни ожиз ҳис қилишни истамайман"  5 07:52Ўзбекистонлик тажрибали ҳакам фаолиятини якунлади  2 07:24"Барселона" футболчиси руҳий ҳолати сабабли бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  5 03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  15

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради Янгиликлар

Раҳимбек Каримов ОФК имтихонидан ўта олмади, лекин барибир Малайзияга боради

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Раҳимбек Каримов ОФК рекрутинги 1-босқичидан муваффақиятли ўтганди.

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида ОФК рекрутинги 2-босқичи доирасида ОФК вакиллари Раҳимбек Каримовнинг ишига баҳо беришганди. Афсуски Каримов ушбу имтихондан ўта олмади ва 3-босқичга чиқа олмади. 

Маълумот учун, ОФК рекрутинги 3та босқичидан ўта олган ҳакамлар С даражани олишади ва халқаро ўйинларга тайинлов олишади. Халқаро ўйинларда ўзини яхши кўрсата олганлар B даражага чиқишади. Ҳакам кейинчалик ҳам яхши ишлашда давом этса А даражага чиқади ва ОФК элит реферилари қаторига киради. Шундай даражага етганлар ОЧЛ ҳал қилувчилар ўйинлар, Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари, Осиё кубоги финал босқичи каби ўйинларда ишлашади. 

Ижобий хабар ҳам бор. 23 август куни Малайзияда ОФК VAR ҳакамлари учун имтихон ўтказади. Ушбу имтихонга 4 нафар ўзбекистонлик ҳакам таклиф олган. Булар: Азиз Асимов, Раҳимбек Каримов, Фирдавс Норсафаров ва Абдурашид Худойберганов. 

Яъни бош ҳакам сифатида ОФК рекрутингидан ўта олмаган Раҳимбек Каримов агар VAR ҳаками сифатида имтихондан ўтса халқаро ўйинларда VAR ҳаками сифатида ишлаш имкониятига эга бўлади.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика