"Қўқон-1912" - "Пахтакор" ўйинини бошқарган ҳакам 2 баҳо олди

5 июл 2015, 23:41
Бугун Қўқонда бўлиб ўтган ўйинни бошқарган ҳакамлар бригадасининг баллари маълум бўлди.

Учрашув бошқа ҳаками Ильгиз Танташев 4,0 балл олди. Бу эса бухоролик ҳакамнинг 2 баҳо олганини англатади.

 

Олий лига 2-турнинг қолдирилган учрашуви.

5 июль (якшанба)

"Қўқон-1912" (Қўқон) – "Пахтакор" (Тошкент) – 2:2. 7215 томошабин.

Ҳакамлар: Ильгиз Танташев (Бухоро) – 4,0, Баҳодир Қодиров (Бухоро) – 7,6, Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро) – 8.6, Акмал Раҳимов (Андижон) - 8.

Назоратчи: Александр Попов (Тошкент).

Голлар: Носир Отақўзиев (18), Баҳодир Акрамов (82, пенальти) – Игорь Сергеев (16), Анвар Солиев (90+3).

Огоҳлантиришлар: Шохруҳ Холматов (52) – Даврон Ҳошимов (71), Кахи Махарадзе (82), Игорь Сергеев (90+3).

Энг яхши ўйинчилар: Руслан Матниёзов – Кахи Махарадзе.


Манба: pfl.uz