"Қўқон-1912" ўртоқлик учрашувида 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди

Narzulla Saydullayev
19 мар 2019, 12:59
ФИФА кунлари муносабати билан чемпионатимизда юзага келган кичик танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Тошкентда йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” жамоаси футболчилари бугун ўртоқлик учрашувида майдонга тушишди.

Нўъмон Ҳасанов шогирдларининг рақиби – Про лига вакили – “Локомотив БФК” жамоаси бўлди. "Бунёдкор" академиясига қарашли майдонда ўтган учрашувда қўқонликлар 7:0 ҳисобида зафар қучишди. Суҳроб Бердиев ва Шаҳбоз Эркинов дублга эришишди.


Ўртоқлик учрашуви
“Қўқон-1912” – “Локомотив БФК” – 7:0 (5:0)
Бош ҳакам:
Ҳасан Рўзиев.
Голлар: Суҳроб Бердиев – 13, 23, Шаҳбоз Эркинов – 27,29, Иқбол Маликжонов – 40, Авазхон Маматхўжаев - 66, Беҳруз Садиллоев – 73.
“Қўқон-1912”: 25. Сарвар Каримов, 10. Қувондиқ Рўзиев, 13. Жавоҳир Эсонқулов, 16. Жасур Ҳасанов, 17. Бехруз Садиллоев, 19. Суҳроб Бердиев, 20. Иқбол Маликжонов, 22. Шаҳбоз Эркинов, 23. Александр Мерзляков, 55. Милош Николич, 70. Мурод Холмуҳаммедов.
Захира: 1. Ислом Абдуллаев, 8. Муҳаммаданас Ҳасанов, 9. Бехзод Каримов, 11. Тимур Ҳакимов, 14. Аваз Маматхўжаев, 21. Тимур Усмонов, 27. Жасур Ёқубов, 34. Оливье Боннес, 65. Марко Милич, 99. Дилшод Баратов.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Қўқон-1912” матбуот хизмати