UZ

Сўнгги янгиликлар

00:18Ла Лига. "Барселона" "Осасуна"га имконият қолдирмади, Леодан эса навбатдаги дубль  29 00:07"Депортиво" - "Реал": Роналду ва Бензема йўқ, Мората эса асосий таркибда!  18 00:00Россия премьер лигаси. Москва дербисида Денисовнинг жамоаси ЦСКАга йирик ҳисобда ютқазди  0 23:32Хосеп Гвардиола: «9 йиллик фаолиятимда илк бор шундай бўлди»  20 23:10Қизиқарли қайтиш: Мария Шарапованинг 15 та энг, энг, энг ажойиб либоси  3 23:05Моуриньо Виллианни МЮга олиб келмоқчи  3 22:48«Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед». Погба майдонга тушмайди  4 22:32Бартон 1,5 йилга дисквалификация қилинди  5 22:10Тартиб-интизом қўмитаси қарорлари  9 22:05ФИФА президенти ЖЧ-2018да видеотакрор бўйича ҳакамлар ишлашини тасдиқлади  6 21:50ОЧЛ-2017. Нимчорак финалга чиққан 8та клуб номи маълум  4 21:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 21:14"Торино" ПСЖ посбони Сиригу хизматларига қизиқиш билдирмоқда  3 20:45Olamsport: Зидан учун Ўзбекистондаги соврин, дисквалификациядан қутилган Шарапованинг илк ўйини ва бошқа хабарлар  2 20:45Почеттино: "Хави менинг душманим, у мени ёмон кўради"  19

18 фев 12:00
Янгиликлар

Қизиқ дуэл ёхуд “Сити” – “Барселона” учрашуви ҳақида

Бугун футбол ишқибозлари соғиниб қолган Европа Чемпионлар Лигаси нимчорак босқичи ўйинларига старт берилади.
Бу мусобоқада, янаям ушбу босқичда оддий учрашувлар бўлмаслиги аниқ. Бугун тунда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити” – “Барселона” ўйини футбол дурдоналаридан бири бўлади десак муболаға бўлмайди. Тўғри, ўйин биз кутганчалик томошабоп бўлмас. Ёки мураббийларни тактик ўйини эвазига ишқибозларга ҳақиқий шоуни тақдим этмас. Лекин бундай жамоалар ўртасидаги баҳс қандай кечмасин, барибир миллионлаб футбол мухлисларини катта ҳаяжонда ушлаб тура олади. Учрашув Англияда бўлади. Бу эса албатта Пеллегрини шогирдларига қўшимча устунлик бериши табиий ва “шаҳарликлар” ўз майдонларида унча-мунча жамоаларни қийнаб қўйишмоқда. Ушбу мавсумда “Манчестер Сити” жамоаси жуда қўрқинчли қиёфага кириб, рақибларини бирин-кетин тор-мор келтиришмоқда. Сўзсиз бу ўйинда каталонияликларга осон бўлмаслиги аниқ. Лекин шуни унутмаслик керакки, Пеллегрини жамоаси сўнгги ўйинларда ўзларидан кутилаётган натижаларни қайд эта олишмаяпти. Кўпчилик “Этиҳод”да кечган “Челси” билан ўйинда мезбонларни ғалабасини тахмин қилганди. Лекин якунда Жозе Моуриньо ҳамкасбини ўз услубида доғда қолдира олганди. Мануэль Пеллегринини бу галги ҳамкасби Жозедек тажрибага эга эмас. Буни тан олиш керак. Херардо Мартинони олдида Пеллегрини анча кучли ва бой тажрибага эга мураббий. Лекин жамоани ўзи бу босқичда дебютант ҳисобланади. “Манчестер Сити” илк бора гуруҳ босқичини муваффақиятли якунлаб, ушбу босқичга йўл олди. “Барселона” эса аксинча, “шаҳарликлар”га нисбатан анча тажрибали ва бу мусобоқада ғолиблик нималигини биладиган футболчилар жамланишган.

“Барселона” бу мавсумда жуда ёрқин ўйин кўрсатмоқда деб бўлмайди. Лекин чемпионатда ишлари ёмон эмас. Янги келган мураббий қўлидан келган ишларни қилмоқда. Баъзи жойларда, чизиқларда айрим ўзгаришлар киритилмоқда. Бу ишлар балки аста-секин ўз самарасини бериб, жамоа мухлислари хоҳлагандек ўйинлар кўрсатар балки. Буни вақт кўрсатади. “Манчестер Сити” билан ўйин олдидаги чемпионат баҳсида ниҳоят каталониялик мухлислар истаганидек ўйин бўлди ва “Барселона” “Райо Вальекано”ни (6:0) тор-мор келтирди. Бу учрашувдан кейин жамоа мухлислари анча енгил нафас олишди ва “шаҳарликлар” билан ўйин олдидан ўзларини ҳотиржам тутишмоқда.   

Қизиқ дуэл. “Манчестер Сити” – Херардо Мартино ва Мануэль Пеллегрини – “Барселона”. Мезбонлар ушбу босқичда дебютант ҳисобланишса, уларни устозлари учун бу раунд бегона эмас ва Пеллегрини бу вазиятларда қандай йўл тутишни яхши билади. Каталонияликлар учун бу босқич сўнгги йилларда доим муваффақиятли кечган ва жамоа бу борада бой тажрибага эга. Лекин каталонияликлар устози Херардо Мартино учун бу  дебют мавсум.

Чемпионлар Лигаси, 1/8 финал учрашуви.
“Манчестер Сити” – “Барселона”
Тахминий таркиблар:
“Манчестер Сити”: Жо Харт, Компани, Сабалета, Настасич, Клиши, Фернандиньо, Силва, Яя Туре, Навас, Негредо, Жеко.
“Барселона”: Вальдес, Пике, Маскерано, Адриано, Алвеш, Бускетс, Хави, Иньеста, Неймар, Месси, Санчес.
Бошланиш вақти: 00:45 (“Спорт”, “НТВ-ПЛЮС Футбол”)  


Шаҳбоз Беғамов.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  223
ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди ОЧЛ. "Локомотив" - "Ал Таавон" учрашувида саккизта гол урилди
Осиё чемпионлар лигаси 5-туридан ўрин олган "Локомотив" -...  173
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  71
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: