UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Эмери: "Венгер ПСЖни бошқара олади"  3 12:55Монтелла: "Барса"да ўзга сайёраликлар ўйнайди"  8 12:43Манчестер жамоалари бир футболчи учун курашмоқда  0 12:27ОФК: "Локомотив" 51 бора "подача" қилиб ҳам плей-оффга чиқа олмади"  6 12:14Месси бу натижани қайд этган иккинчи футболчи  7 11:58Неймар: "Хайр, қўлтиқтаёқлар"  9 11:45Эррера: "Яна финалдамиз"  8 11:33Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев иштирокидаги жангларни томоша қилинг ВИДЕО  2 11:26Даҳшат! "Монако" сўнгги 123 дақиқада нечта гол ўтказиб юборганини биласизми?  3 11:15Хайнкес "Бавария" учун энг керакли жиҳатни айтиб ўтди  12 11:04Суперлига. “Нефтчи” ва “Сўғдиёна”нинг аҳволи оғир. “Локомотив” ва “Навбаҳор” ўзини ўнглаб олди  40 10:54"Барселона" салкам 1 асрлик натижасини янгилади  16 10:33АПЛ - Ибрагимович ҳақида: "У келди, у кўрди, у Златан" ВИДЕО  3 10:22"Барселона"га кубокни топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  11 10:06Андрес Иньеста: “Келажагим ҳақида келаси ҳафта қарор чиқараман”  9

Қишнинг энг ғалати трансфери Янгиликлар

Қишнинг энг ғалати трансфери

Лассана Диарра – ПСЖда.

“Анжи”, Москванинг “Локомотив” ва “Ал-Жазира” клубларидан кейин яхши ўсиш. Фаолиятини тугатай деб турган футболчи қандай қилиб бундай “омадга йўлиқди?” Демак, вазиятни ўрганиб чиқишга ҳаракат қиламиз!

Келишувлар ҳар хил бўлади. Шов-шувларга сабаб бўладиган катта трансферлар ва “ғалати” трансферлар. Шу ойнинг ўзида биз ажойиб “рокировка” гувоҳи бўлдик. “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” ўзаро футболчи алмашдилар. Генрих Мхитарян Лондонга йўл олган бўлса, чилилик Алексис Санчес тескари йўналишда Манчестерга кўчиб ўтди. Энди навбат юқорида таъкидланган “ғалати” трансферга келди. Бу номга Франциянинг ПСЖ клубининг ярим ҳимоячи Лассана Диаррани жалб қилгани яққол номзод бўла олади.



Француз бир неча йил аввал футболни якунлаш ниятидалигини айтганди. Баъзан Диарранинг иккинчи (балки учинчи) ёшлиги бошланаётгандек бўладию, бир оз ўтиб, бундан умид қилганлар адашганини тушуниб етаверди. Вақт ўтгани сари, ўша омадли даврлар, ёрқин ўйинлар сони камайиб бораверди. Диарра яқин шарққа йўл олганда эса, футбол жамоатчилиги Ласс ҳақида унутиш мумкинлиги ва футболчи фаолиятини якунлаб қўйиш учун Европани тарк этганини таъкидлашди.

Аммо, Лассана “тегирмон”дан ҳам тирик чиқишни уддалади. Энди у ўз таркибига фақат энг яхшиларни йиғадиган ПСЖ билан футбол дунёсининг энг юқорисини забт этмоқчи. Айнан шунинг учун ҳам, ПСЖ Диаррани сотиб олгани ғалатироқ туюлмоқда. Сабаби, француз футболчисига “энг гуллаган” даврларида ҳам барқарорлик етишмасди, ҳозир эса у 32 ёшда. Унинг Россиядаги фаолиятини ҳам турлича баҳолаш мумкин. Аммо нима бўлганда ҳам, РФПЛни тажрибали ўйинчи чиройли тарк этмади. Жанжаллар ва “Локомотив” билан судлашувлар, дарвоқе, ўша “иш”да Ласс ютқазганди ва “темирйўлчилар”га каттагина миқдорда жарима пулини тўлаб беришга мажбур бўлганди.

Бу ҳолат футболчи фаолиятига қаттиқ зарар етказди. Аммо, у масала ҳам ҳал бўлди ва кейинроқ Диарра яна йўлида давом этди. Бунинг барчаси эса футболчи жуда яхши агентга эгалигидан далолат эди. Футболчини таркибига қўшиб олишга Франциянинг “Марсель” жамоаси жазм қилди. Аммо ўшандаёқ трансфер кўпчиликнинг ажабланишига сабаб бўлди. Сабаби оддий, молиявий томондан провансалликлар пойтахтликлар (ПСЖ)га яқин ҳам кела олишмасди. Шундай бўлсада, молиявий жанжалларни “ёқтирадиган” Диаррани сотиб олиш... Лекин Диарранинг охирги омадли ўйинлари айнан “Марсель” сафида бўлгани ҳеч кимга сир эмас.

2015/16 йиллардаги мавсумда Франция чемпионатидаги ўйини билан Диарра вақтида “Арсенал”, “Челси” ва “Реал” нега уни сотиб олганлари-ю, нега умидли таянч ярим ҳимоячисига ишонч билдирганини яна бир бор эслатиб қўйгандек бўлди. Ёрқин мавсумдан кейин омадсизликлар бошланди. Мураббий ва раҳбарият билан келишмовчиликлар ҳамда бошқа турли сабабларга кўра футболчи аввал захирага “михланди”. Кейинроқ эса ўйин қайдномасига ҳам киритилмай қўйди. Шунда клуб уни сотишга қарор қилди, аммо харидор, ҳа деганда, чиқавермади.

Жамоа шартномани бекор қилди ва футболчини текинга қўйиб юборишга мажбур бўлди. БААдан “Аль-Жазира”да Лассанага пул, э йўғе, таклиф топилди. У ерда ҳам Лассана узоққа бормади, ярим мавсумда 5та ўйинда — 309 дақиқа ўйнади. Натижада “Ал-Жазира” билан ҳам шартнома бекор қилинди. Бундан ёмон вариант бўлмаса керак. Шунинг учун, аввалига ПСЖнинг Диаррага қизиқиб қолгани “ўхшамаган ҳазилдек” қабул қилинганди.



Аслида эса музокаралар чиндан олиб борилган экан. Мана энди унинг мантиқий якунига етиб келдик. Томонлар бир ярим йиллик шартномага имзо чекишди. ПСЖ аввалига Неймарни сотиб олиб барчани лол қолдирган эди, энди эса Диарра трансфери билан барчани карахт аҳволга солиб қўйди. Энг қизиғи, парижликларнинг пулдан қийналган жойи йўқ. Бундан тушуниш мумкинки, УЕФА француз клубини чинакамига “бўғзидан олган” ва фейр-плэйдан чиқиб кетмаслик учун ортиқча бир тийин ҳам сарфлашнинг имкони йўқ.

Бу ПСЖ Неймар ва Мбаппенинг ёнига бир талай юлдузларни космик нархларда сотиб олиб келиб қўяди деган фикрларни саробга айлантирди. Йўқ, буёғига қиммат нархда футболчи сотиб олишдан аввал, ҳисоб-китоб қилишга тўғри келади ва клуб балки бошқа бир футболчидан воз кечишга ҳам мажбур бўлар. Бундай ҳолларда эркин агентларни сотиб олиш зўр вариант. ПСЖдаги таркиб билан янги футболчининг нима кераги бор дерсиз, аммо Матюиди кетгандан сўнг, айнан таянч зонасида, Диарра айнан ўша нуқтада тўп тепишини барча яхши билади. Етмаганига, яқинда Мотта ҳам жароҳатланди.

Ҳа, умуман олганда, у буёғига аввалгидек навқирон бўлмайди. Шундай экан, у билан хайрлашиш онлари ҳам яқин. Верратти, Рабьо учун эса марказда ҳимоя керак. Шунинг учун, Диарра энди таркибнинг асосий ўйинчиси бўлолмайди. У балки Франция чемпионатида иштирок этар, лекин асосий таркибдаги иқтидорли кадрларни хавф остида қолдиришга энди ҳожат йўқ. ПСЖ ички чемпионат учун жон куйдирмаётгани ва пойтахтликлар қолганлардан бир бош устунлиги кундек равшан.

Ҳа, умуман олганда, у буёғига аввалгидек навқирон бўлмайди. Шундай экан, у билан хайрлашиш онлари ҳам яқин. Верратти, Рабьога вақти-вақти билан дам бериш учун эса яна бир футболчи зарур эди. Диарра ҳеч қанақасига асосий таркиб вакили сифатида кўрилмаяпти. У айнан кучсиз рақиблар билан, оддий ўйинларда майдонга тушади. Ички чемпионатда ПСЖ қолганлардан шу қадар кучлики, жамоа иқтидорли юлдузларни хавф остида қолдира олмайди.

ПСЖ ҳамма ишни Чемпионлар Лигаси учун қилмоқда. Шубҳасиз, кўпчилик Фабиньони Парижда кўрса бундан фақат хурсанд бўлар эди, аммо... Биринчидан, футболчи “захирадан тушувчи” ролига рози бўлмайди. Иккинчидан эса бу трансфер учун “Монако” яхшигина пул талаб қилади. Пул топилар, аммо молиявий фейр-плэй... Бу вазиятда, трансфер бозорини чуқурроқ ўрганиб чиқсангиз, ПСЖ муаммосини ҳал қилишнинг энг маъқул йўли керакли майдонга тажрибали футболчини ортиқча харажатларсиз қўлга киритиш эди.

ПСЖ нима йўқотиши мумкин? Энг хавфли жиҳати шундаки, Лассана янги бен Арфа бўлиши мумкин. Бу икки футболчи оғир характери, жанжалкашлиги ва сурбетлиги билан ажралиб туради. Хатем бугунги кунда трибунадан ўйинни хотиржам томоша қилиб, маош олмоқда. Яна ПСЖ шартномани бекор қилмоқчи бўлгани учун, қўшимча пул, компенсация суммасини талаб қилишдан ҳам тортинмаяпти. Бир марта “оғзи куйган” ПСЖ хуқуқшунослари Лассана билан шартнома тузишдан аввал бу жиҳатга ҳам эътибор беришган бўлса ажабмас.



Агар футбол ҳамон ўйинчи ҳаётининг бир бўлаги бўлса, Лассана ҳеч бўлмаса мавсум охиригача ишончли ўйин кўрсата олиши керак. Ҳа, қизиқарли келишув. Диарра юқори даражадаги футболчи, аммо шунга лойиқ характер жиҳатларига эга эмаслиги кўпинча панд беради. Нима бўлганда ҳам, Лассана Диарра ўртамиёна “Канн” ёки “Дижон”ларнинг “додини” бера олади. Ахир уни шунинг учун ҳам харид қилишди. “Кераксиз ўйинлар”да Диарра керакли очколарни қўлга киритишга ҳисса қўшади, етакчилар эса дам олади.


Нозима Зарипова таржима қилди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги сонияларда гол уриб "Бунёдкор"ни мағлуб этди
Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор" -...  496
Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси Суперлига. "Бухоро"дан ажойиб камбэк ёхуд Арслонмурод Омоновнинг бенефиси
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Бухоро" - АГМК учрашуви...  260
Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5 Суперлига. "Металлург" - "Пахтакор" 0:5
Суперлигада 7-турдан ўрин олган "Металлург" -...  137
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг