Пьянич ёзда "Барселона"дан кетиши мумкин

Alisher
19 авг 2021
"Барселона" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич тез орада Каталония клубидан кетади.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, футболчи "Ювентус"га қайтмоқчи, шу сабаб клубнинг таклифини кутмоқда.

Унинг агенти Фали Рамадани ҳозирда Италияда. Пьянич жамоадан ёзда кетиши мумкин.

31 ёшли хавбек ўтган мавсум "Барселона" таркибида 30та ўйинда майдонга тушди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira