Пулишич фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин

Оқил Абдубарноев
10 мар 2022, 19:25
“Челси” клубининг 23 ёшли вингери Кристиан Пулишич фаолиятини Туриннинг “Ювентус” клубида давом эттириши мумкин.

Манбага кўра, "Ювентус" ёзги трансфер ойнасида америкалик футболчини сотиб олишга уриниб кўриши мумкин. Роман Абрамовичга санкция қўйилганидан сўнг лондонликлар оғир молиявий аҳволида ўйинчини сотиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Кристиан Пулишич фаолиятини Дортмунднинг "Боруссия" клубида бошлаган ва 2019 йилда "Челси"га ўтганди. Пулишичнинг "кўклар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›