ПСЖ ва Неймар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолди

Mirjalol Normatov
25 окт 2019, 00:50
Ўтган ёзда Неймар "Барселона"га қайтишни истаганди, бироқ ПСЖ бунга кўнмаганди.

Шундан кейин клуб бразилиялик билан шартномасини узайтириш борасида ҳаракат қилди. "Le Parisien" хабарига кўра, айни дамда ПСЖ ва Неймар ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган. Табиийки, ёздаги трансферлар ойнаси икки томонга ҳам етарлича ҳулосаларни чиқариб берганди. Шу боисдан келаси ёзда Неймар собиқ жамоасига қайтиши эҳтимоли паст эмас.

Неймар ўтган ойда Бразилия термаси таркибида жароҳатланганди. У яқин вақтларда жароҳати боис майдонга тушмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Le Parisien