

Парижда ўтадиган ўйинни немис рефериси Феликс Брих бошқаради. Унга қанотларда Марко Борш ва Штефан Лупп ёрдам беради. Ҳакамнинг дарвоза ортидаги ассистентлари - Бастиан Данкерт ва Марко Фритц. Ўйиннинг тўртинчи рефериси Маркус Хакер бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ - "Реал" учрашуви 6 март куни ўтказилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк ўйин 3:1 ҳисобида "Қироллик клуби"нинг ғалабаси билан якунланган эди.



