ПСЖ “Аякс” футболчисига кўз тикди

5 ноя 2019, 08:42
Парижликлар дарвоза чизиғини кучайтириш ниятида.

“De Telegraaf” хабарига кўра, ПСЖ клуби “Аякс” дарвозабони Андре Онананинг хизматларига жиддий қизиқиб қолди. Парижликлар Онананинг Кейлор Навасга муносиб рақобат тақдим эта олиши ишонмоқда. ПСЖ ушбу трансферни 2020-йил ёзида амалга оширишга ҳаракат қилиб кўради.

Онанага ПСЖдан ташқари “Тоттенхэм” ҳам даъвогар бўлиб турибди.

Посбон жорий мавсум “Аякс” сафида Нидерландия чемпионатининг 12 та ўйинида майдонга тушиб, 5 та баҳсда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: De Telegraaf