UZ

Сўнгги янгиликлар

02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  2 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  134 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3

Про лига. Отабек Зокиров: “Нефтчи”га қуйи лигаларда юриш ярашмайди” Янгиликлар

Про лига. Отабек Зокиров: “Нефтчи”га қуйи лигаларда юриш ярашмайди”

Абдусамад Дўрмонов бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси яқинда старт олиши кутилаётган Про лига баҳсларига ҳозирликни олиб бормоқда.

Жорий йилда Суперлигага чиқишни кўзлаётган фарғоналиклар 13 июнь куни йиғин доирасидан ўрин олган “Турон”га қарши назорат баҳсида майдонга тушади. Мазкур беллашувдан олдин қишки трансферлар вақтида жамоага келиб қўшилган Отабек Зокировга юзландик.

“Асосий мақсадимиз Суперлигага йўлланма олиш. Қишки йиғинлар вақтида янги мавсумга яхши тайёргарлик кўргандик. Лекин, кўрдингиз карантин бошланиб режалар ўзгариб кетди. Барча футболчилар индивидуал тарзда уйда шуғулланди. Барчасини энди бошидан бошлаяпмиз. Насиб қилса бир куч бўлиб ва бирлашиб юқори марраларни забт этишга ҳаракат қиламиз.

Карантин сабабли ўйин амалиётисиз қолиб кетдик. Ҳозирда назорат баҳслари орқали оптимал спорт формасига кириб олишга эътибор қаратяпмиз. “Нефтчи” жамоасига Про лигада юриш ярашмайди. Биласиз, бу жамоа ўзига хос тарихга эга. Ҳалол меҳнат қилиб мақсадимизга эришишимизга ишонаман.

Ўзим бўш вақтни оила даврасида ўтказдим. Коронавирус тезроқ енгилишини барча истамоқда. Клубимиз раҳбарлари молиявий томондан қўллаб-қувватлаб туришса албатта Суперлигага чиқамиз деган умиддаман.

Ҳаво ҳарорати исиб бораётгани сабабли бундан буён машғулотларда чидамликка ва жисмоний ҳолатимизни яхшилашга урғу қаратамиз. Ўзимизга бўлган ишонч юқори даражада”,- дейди Отабек Зокиров.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика