UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   1 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  9 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  22 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0

Про-Лига иштирокчиси "Турон" жамоаси ҳақида Янгиликлар

Про-Лига иштирокчиси "Турон" жамоаси ҳақида

Теглар :  ПРО-лигаТурон
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманининг "Турон" жамоаси жорий мавсумдан Про-Лига мусобақалари иштирокчисига айланди.

Ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган жамоа янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрмоқда. Тажрибали мураббий Баҳром Ҳакимов бошчилигидаги "Турон" жамоаси уй учрашувларини Яйпан шаҳарчасининг "Конизар" ўйингоҳида ўтказилади.

Про-Лига сари босиб ўтилган йўл

2018-йилги футбол бўйича Фарғона вилояти биринчилигида иштирок этган "Турон" жамоаси якунда биринчи ўринни эгаллаб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди.

Яйпанликлар Фарғона вилояти биринчилигида жами 22 та учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 22 тасида ғалаба қозондилар, 2 та учрашувда дуранг натижа қайд этилди. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, "Турон" жамоаси мазкур турнирда умуман мағлубиятга учрамаган холда жами 68 очко жамғара олдилар. Тўплар нисбати - 64:16.



Янги мавсумга тайёргарлик

2019-йилги Про-Лига мусобақаларига тайёргарлик кўраётган "Турон" жамоаси қишки йиғин давомида Фарғона вилояти "Ҳоким кубоги" мусобақасида ҳам фаол иштирок этдилар. Мазкур мусобақада "Нефтчи", "Қўқон 1912", "Истиқлол" каби кучли жамоаларга қарши учрашувлар ўтказилганлиги "Турон" жамоасига катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилди деб айтиш мумкин.

Шунингдек жамоа янги мавсумга тайёргарлик олдидан бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувларида ҳам майдонга тушиб улгурди. Жорий йилнинг 17-март санасидан "Турон" жамоаси Тожикистонда ўтказилган футбол бўйича халқаро мусобақада иштирок этиши режалаштирмоқда.


Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика