UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  3 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  0 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   0 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  1 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0 10:00Хави «Барселона»да қолиши мумкин, бироқ бош мураббий сифатида эмас  4 09:24Месси футболдан ташқари яна қайси спорт турларига қизиқишини айтди  13 08:50Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бор  8 08:34Шеригини «нокаут» қилган Бекмуродов жарима тўлайди. ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари эълон қилинди  15 08:21Депайнинг агенти: «Бу ёлғон»  9 07:50«Реал Мадрид» келаси ҳафта 2 нафар футболчи билан шартномани узайтирганини эълон қилади  0 07:28Суперлига. Бугун ғалаба қозонмаганларнинг тўқнашувига гувоҳ бўламиз  3

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг 9-туридан ўрин олган илк ўйинда "Пахтакор" ва "Навбаҳор" жамоалари тўқнаш келишади.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Навбахор» (Наманган)
20 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Ҳакамлар
: Ш. Қосимов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), И. Гармашов (Тошкент)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 44 бор кесишган. Устунлик “Пахтакор” томонида. 27 та ўйинда “шерлар”нинг қўли баланд келган бўлса, 11 та учрашувда “лочинлар” ғолиб бўлишган. Олти учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига. “Шерлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 77 та гол киритиб ўз дарвозаларидан 35 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Пахтакор” 87 очкони, “Навбаҳор” эса 39 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор” олий лигада “Навбаҳор” устидан 7:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги тошкентликларнинг энг йирик ҳисобидир. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги “шерлар” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил 1-турда Тошкентда бўлиб ўтган тўқнашувда "шерлар" ғолиб чиқишган. Игорь Сергеев ҳамда Жора Оганесяннинг голлари "Пахтакор"га уч очко келтирган - 2:0. Сўнгги турда Косонсойда бўлиб ўтган учрашувда жанговор дуранг қайд этилган. Дилшод Шарофетдинов ва Жамшид Искандеровнинг голларига мезбонлар иккинчи бўлимда Рўзим Аҳмедов ҳамда Абдумалик Абдуллаевнинг голи билан жавоб беришган - 2:2.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
03.03.2013  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:0
21.06.2012  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
15.05.2011  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  2:1
21.10.2010  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  3:1
18.10.2009  «Пахтакор» – «Навбаҳор»  7:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз уйида 16 йилдан буён бу рақибни узлуксиз равишда мағлуб этиб келмоқда. “Навбаҳор” охирги марта 1997 йилда Тошкентда “Пахтакор”га ютқазмаган (2:2). “Лочинлар” “шерлар”ни сафарда 1995 йилда мағлуб этишган – 2:1.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика