UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  3 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  5 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф"

Қаршининг "Насаф" клуби 2-турни сафарда "Олмалиқ"қа қарши ўтказади.
«ОЛМАЛИҚ» – «НАСАФ»
23 март 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 18:00
Ҳакамлар
: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), А. Рисқуллаев (Тошкент)
Назоратчи: Ғ. Каримов (Тошкент).

“Олмалиқ” ва “Насаф” олий лигада жами 14 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 7та ўйинда ғолиб бўлишган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни мағлуб эта олмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 24:12. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 28 очкони, “Олмалиқ” эса 7 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да ғалаба йўқлиги ҳақида айтиб ўтдик.

Ўтган йил ҳар иккала баҳсда ҳам дуранг кузатилган. Олмалиқда Фарруҳ Сайфиев биринчи дақиқада ҳисобни очган, Обид Жўрабоев иккинчи бўлимда мувозанатни тиклаганди – 1:1. Қаршида ҳам Фарруҳ Сайфиев ҳисобни очган, Артур Геворкян иккинчи бор меҳмонларни ранжитган. Бунга Зоҳир Пиримов ва Шакер Зуагилар жавоб беришган – 2:2.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.06.2014 «Олмалиқ» - «Насаф» 1:1
08.11.2013 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:2
03.08.2012 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:1
22.10.2011 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0
16.05.2010 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган етти ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Икки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган.


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика