UZ

Сўнгги янгиликлар

11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  1 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  9 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0

Превью. «НАСАФ» - «СЎҒДИЁНА» Янгиликлар

Превью. «НАСАФ» - «СЎҒДИЁНА»

“Насаф” ҳамда “Сўғдиёна” клублари олий лигада шу кунгача 25 бор куч синашишган.
«Насаф» (Қарши) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
26 август. Қарши. “Марказий” стадиони. 19:00
Ҳакамлар: В. Коваленко (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), С. Шоюсупов (Тошкент), Б. Юлчараев (Гулистон)
Назоратчи: И. Мустафин (Тошкент).

“Насаф” 18та ўйинда ғалаба қозонган. 6та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 1та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Насаф” томонида: 50:22. “Аждарлар” ўзаро ўйинларда 55 очкога эга бўлишган, “Сўғдиёна” эса 19 очкони қўлга киритган. “Насаф”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг қаршиликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 3:2.

Биринчи даврадаги баҳсда “Насаф” сафарда бўлишига қарамай 2:0 ҳисобида муваффақият қозонган. Шоҳруҳ Гадоев 10-дақиқада ҳисобни очганди, 38-дақиқада Азамат Алланиёзов ўйинга нуқта қўйганди.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.04.2011 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:1
03.05.2009 «Насаф» - «Сўғдиёна» 3:0
25.06.2008 «Насаф» - «Сўғдиёна» 2:0
10.09.2006 «Насаф» - «Сўғдиёна» 4:2
22.06.2005 «Насаф» - «Сўғдиёна» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз майдонидаги ўйинларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Бир марта Қаршида дуранг қайд этилган, бир марта (2004 йил) “Сўғдиёна” сафарда зафар қучган. Охирги 5та ўйинда “Насаф” рақибни мунтазам равишда таслим этиб келмоқда.

Жамоаларнинг охирги 5та ўйин натижаси: “Насаф” (ЮЮЮЮЮ) – “Сўғдиёна” (ЮМДМЮ)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика