UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  0 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  28 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  0 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни енгди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  6

Превью. «Динамо» – «Насаф» Янгиликлар

Превью. «Динамо» – «Насаф»

“Динамо” ва “Насаф” олий лигада 31 бора тўқнаш келишган.
«Динамо» – «Насаф»
17 август. Самарқанд. “Динамо” стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, М.Мажидов, Р.Фозилов, В.Нажафалиев
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

Натижалар қаршиликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Аждарлар” 15та ўйинда ғолиб бўлишган, 9та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Динамо” эса ушбу рақибни ҳозирга қадар 7 марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Насаф” томонида - 39:32. Ўзаро ўйинларда “Насаф” 54, “Динамо” эса 30 очкони қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич каттароқ – 4:0.

Биринчи даврада бўлиб ўтган ўйинда “Насаф” 3:2 ҳисобида зафар қучганди. Ўша ўйинда майдон эгалари сафида Илҳом Шомуродов, Азамат Алланиёзов ва Фаррух Сайфиев тўп киритишганди, Сирожиддин Сайфиев ва Комил Шарофетдинов икки бора мезбонларни ранжитишганди.

“Насаф” – “Динамо” - 3:2
Қарши. “Марказий”. 2251 томошабин.
Ҳакам:
И.Танташев.
Голлар: И.Шомуродов 9, А.Алланиёзов 45+1, Ф.Сайфиев 54 - С.Сайфиев 42, К.Шарофутдинов 71.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2
20.06.2011 «Динамо» - «Насаф» 0:1
25.09.2010 «Динамо» - «Насаф» 0:0
08.05.2009 «Динамо» - «Насаф» 0:0
23.11.2008 «Динамо» - «Насаф» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 5тасида майдон эгалари зафар қучишган. 6та ўйинда ғолиб аниқланмаган. 4та учрашувда “аждарлар” ғолиб бўлишган. Охирги 4та ўйинда “Динамо” ўз уйида ғалаба қозона олмай келмоқда, ушбу ўйинларда майдон эгалари умуман гол ура олишмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика