UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   3 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  15 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   12 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0

Превью. "Бухоро" - "Гулистон" Янгиликлар

Превью. "Бухоро" - "Гулистон"

“Бухоро” ҳамда “Гулистон” клублари олий лигада шу кунгача 9 бор куч синашишган.
«БУХОРО» – «ГУЛИСТОН»
18 октябрь. Бухоро. “Бухоро” стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
О.Толибжонов, Б.Норсафаров, С.Шоюсупов, Н.Қосимов
Назоратчи: Г.Имомов.
Комиссар: А.Фролов.

Натижалар “Гулистон”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги жамоа 5та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, “Бухоро” тўрт бор зафар қучган. Бу жамоалар ўзаро ўйинларда умуман дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 19:12. “Гулистон” ўзаро ўйинларда 15 очкони қўлга киритган, “Бухоро” ҳисобида уч очко кам жамғарилган. “Гулистон”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2:0га тенг бўлса, “Бухоро”нинг ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси ҳақиқатан ҳам йирик – 8:1.

Биринчи даврада Гулистонда ташкил этилган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилганди. Ўша ўйиннинг 4-дақиқасида Хуршид Йўлдошев учрашувдаги ягона голни “Бухоро” дарвозасига урганди – 1:0.

Бухорода ўтган сўнгги тўрт учрашув:
13.09.2003 «Бухоро» - «Гулистон» 1:2
17.08.2000 «Бухоро» - «Гулистон» 3:0
08.06.1994 «Бухоро» - «Гулистон» 4:2
15.05.1993 «Бухоро» - «Гулистон» 8:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Бухоро” бу рақибни ўз майдонида 3 марта мағлуб эта олган. Бир марта “Гулистон” сафарда уч очкога эга бўлган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика