UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  0 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 07:38Финляндия клуби мухлислари клуб Премер-лигадан тушиб кетганидан сўнг стадионни ёқиб юборишди  2 02:58Европа лигаси. "Рома", "Фенербаҳче" рақибига имконият қолдирмади ва барча натижалар  0 02:58Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" йирик ғалабага эришди ва бошқа натижалар  0 02:20Беппе Маротта "Ливерпуль"дан учралган мағлубият ҳақида: "Кучлилар ҳар доим ҳам ютавермайди"  2 01:42Бензема: "Улар бир-бирини тушунмаяпти"  1 01:18Тьерри Анри: "Реал"да 90 фоиз футболчиларга, 10 фоизи мураббийга боғлиқ"  0 00:53Конференциялар лигаси. "Аз Алкмаар"дан йирик, "Фиорентина"дан кичик ҳисобда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  14 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  3

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна"

Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби сафарда "Андижон" меҳмони бўлади.

«Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
23 апрель 2016. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 17:30
Ҳакамлар
: О. Толибжонов (Тошкент), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), И. Гормашов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: А. Иноятов.
 
“Андижон” ва “Сўғдиёна” олий лигада жами 36 бора тўқнаш келган. Натижалар водий клубининг устунлигини кўрсатмоқда.

“Андижон” 15та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” 55, “Сўғдиёна” 54та гол урган. “Бургутлар” ўзаро учрашувларда 52, Жиззах клуби 49 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

2015 йил биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га ютқазиб қўйган. Асқар Жадигеров ва Лочин Солиев томонидан урилган голларга “Сўғдиёна” вакили Музаффар Музаффаров жавоб берган – 1:2. Водийда ҳам “Андижон” ғолиб бўлган. Майдон эгалари сафида Анвар Бердиев (2та) ва Даврон Турсунов томонидан урилган голларга жиззахликлар сафида Собир Ҳамидов ҳамда Санжар Риҳсибоев жавоб беришган – 3:2.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:

25.10.2015 «Андижон» - «Сўғдиёна» 3:2
06.06.2014 «Андижон» - «Сўғдиёна» 1:2
12.03.2011 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:1
18.04.2009 «Андижон» - «Сўғдиёна» 4:3
03.05.2008 «Андижон» - «Сўғдиёна» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз майдонида 10 бор ғалаба қозонган. Уч марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби сафарда “Андижон”ни 3 марта таслим қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика