UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  1 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  23 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0 23:10"Рома" "Ювентус" ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:22Педри мушакларидаги ноқулайлик туфайли "Вильярреал"га қарши майдонга тушмайди  5 21:55АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  27 20:27Дортмунднинг "Боруссия" клуби "Ливерпуль" вингерини ижарага олмоқчи  1 19:58БАА Про лигаси. "Бани Яс" ўз майдонида "Хорфаккан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, мезбонлар сафида Шукуров ва Мозговой ўйнади  2 19:30АПЛ. "Челси" меҳмонда "Ньюкасл" билан иродали дурангга эришди  17

Предраг Роган: "Динамо" Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун курашмайди" Янгиликлар

Предраг Роган: "Динамо" Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун курашмайди"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги гуруҳ босқичи, 2-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Динамо” (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Динамо" устози Предраг Роган қатнашди.

Қуйида сербиялик мутахассиснинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан танишасиз.

- Аввало бугунги ғалаба билан “Навбаҳор”ни табриклайман. Мезбонлар ҳақиқатанам ажойиб ўйин намойиш этишди ва ҳақли тарзда зафар қучишди. Биз эса гарчи рақибга муносиб қаршилик кўрсатишга интилган бўлсакда, бунинг уддасидан чиқа олмадик ҳамда мағлубиятга учрадик. Аммо ушбу баҳсда жамоамиз таркибидан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишгани ва уларга бироз тажриба етишмаганлигини ҳам таъкидлаш жоиз.

Учрашувнинг 1-бўлими “Навбаҳор” устунлигида ўтди. Ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юборганимиздан кейингина йигитлар яхши ўйнашга интилишди. Таъкидлаганимдек, таркибимиздан кўплаб ёш футболчилар ўрин олишган. Улар орасида ҳаттоки, 2000 ва ундан юқори йилларда туғилган футболчилар ҳам бор. Уларга эса бироз тажриба керак. Аммо майдонда, менимча, ёшнинг фарқи бўлмаслиги керак.

Жорий мавсум арафасида Туркияда ўқув-машғулот йиғини олиб бордик ва мазкур йиғин доирасида бир қатор ўртоқлик учрашувлари олиб бориб, уларнинг айримларида ижобий натижаларни қайд этдик. Бироқ ўртоқлик ўйинлари билан Суперлига баҳслари ўртасида катта фарқ бор. Футболчилар майдонда қўрқмай, тўп тепишлари керак. Шогирдларим олдинги, яъни, “Пахтакор”, “Сўғдиёна” ва “Қизилқум” жамоаларига қарши кечган ўйинларда рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди. Лекин натижа шунга яраша бўлмади. Шунингдек, йигитлар бугун ҳам рақибга қаршилик кўрсатишга интилишди. Аммо “Навбаҳор” ҳам кучли ва яхши жамоа.

Жорий мавсумда Суперлигада “жон сақлаб” қолиш учун эмас, балки, юқорироқ ўринларни эгаллаш учун кураш олиб борамиз. Таркибимиздан 20 нафар янги футболчи ўрин олган ва жамоамиз юз фоиз янгиланган десак бўлаверади. Футболчилар майдонда ўзаро бир-бирларини тушунишлари, сифатли ўйин намойиш этишлари учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз зарур.

Бугунги баҳсда асосий таркибнинг 5-6 нафар футболчиси айрим сабабларга кўра, майдонга тушишмади. Улар орасида Абдужамол Исроилов ҳам бор ва унинг дискваликафияси тезроқ якунланиб, сафимизга қайтишини кутяпмиз", - деди Роган.




Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика