

47 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи "Висла" эди.
Бржечек футболчи сифатида Польша терма жамоаси сафида 42та ўйин ўтказиб, 4та гол урган. Барселонадаги Олимпиада-1992нинг кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Олдинроқ, Польша футбол иттифоқи терма жамоанинг аввалги бош мураббийи Адам Навалка билан келишувни узайтирмасликка қарор қилган эди. Жамоа унинг қўл остида ЖЧ-2018 гуруҳ босқичидан чиқа олмади.



