Почеттино учун яна бир даъвогар пайдо бўлди

Mirjalol Normatov
10 апр 2019
"Бавария" "Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга қараганда, немис клуби раҳбарияти Нико Ковачдан норози бўлмоқда ва шу боисдан уни мавсум якунланганидан кейин истеъфога чиқармоқчи.

"Бавария"дагилар Почеттино клубни янада юқори марраларга олиб чиқа олишига ишонишмоқда. Аммо муаммо шундаки, аргентиналикнинг "шпорлар" билан 2023 йилга қадар шартномаси бор.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo