

Манбанинг хабарига кўра, аргентиналик мураббий аллақачон Париж гигантини тарк этиши ҳақида баъзи дўстларига маълум қилган.
Аввалроқ ОАВда ПСЖ раҳбарлари Маурисио Почеттино билан хайрлашиш нияти эканлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Айни пайтдаги миш-мишларга кўра, Маурисио Почеттинонинг Англияга "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи сифатида қайтиши мумкин. "Қизил иблислар" жамоа бошқарувига мутахассис қидирмоқда, чунки Ральф Рангник мавсум сўнгида маслаҳатчи лавозимига ўтади.



