

Баҳс 23 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:30да бошланади.
"Албатта, "Бёрнли" Чемпионлар лигасига чиқа олади. Тингланг, икки йил олдин "Лестер" АПЛ ғолиби бўлиши мумкин эди ва бу амалга ошди. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Улар ўзини яхши ҳис қилишмоқда ва ишончли ўйин кўрсатишяпти.
Бу қийин бўлади, чунки улар йирик клублар билан рақобатлашишлари керак, аммо футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. "Бёрнли" оддий ўйнайди, бироқ баъзида улар каби оддий ҳаракат қилиш қийин. Биз курашга тайёр бўлишимиз лозим. Рақибнинг муваффақиятлари мени ҳайрон қолдирмаяпти" - дейди Почеттино.



