Почеттино: "Баъзида рақибнинг ғалабасини тинглаш яхши фойда беради"

Aslanov Jasurbek
16 дек 2017, 14:48
"Тоттенхэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино рақиб жамоа ғалаба нишонлашига қандай муносабатда эканлигини айтди.

"Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги Премьер-лиганинг 16-тур учрашувидан (1:2) сўнг, икки жамоа футболчилари ўртасида жанжал келиб чиқди. Маълум бўлишича, Жозе Моуриньо рақиб жамоа ғалабани нишонлашидан ғазабланган.

Манчестер дербисидан сўнг муштлашув. Аслида нима бўлган эди? (+ФОТО)

"Рақиб жамоа ғалабани нишонласа, эътироз билдирмайман, чунки баъзида рақибнинг ғалабасини тинглаш яхши фойда беради. Оғриқни ҳис қилиш керак.

Ғалаба қозонган баҳсларимизда футболчилар мусиқанинг овозини баланд қилиб қўйишарди. Бу нормал ҳолат. Агар мағлуб бўлсангиз, бундай қилмайсиз. Ўйиндан олдин икки жамоа кийиниш хонасида баланд овозда мусиқа бўлади, аммо фақат бир жамоа ғалабага эришади" - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Guardian

Сўнгги янгиликлар

Барча ›