
Учрашувнинг 81-дақиқасида Алибобо Раҳматуллаев томонидан етказиб берилган тўпни Пишур кучли зарба билан дарвоза тўрига жойлаб қўйди. Бу Сашанинг чемпионат доирасидаги 18-голи сифатида қайд этилди. Ўтган турда “Олмалиқ” дарвозасини ишғол қилиб, тўпурарлар пойгасида Фарҳод Тожиев билан тенглашиб олган украиналик ҳужумчи 23-турдан сўнг якка пешқадам бўлиб олди.