Пим Вербек Уммон билан шартномасини узайтирди

Xayrulla Xoliqov
29 май 2018
Уммон терма жамоаси бош мураббийи Пим Вербек шартномасини 2020 йилга қадар узайтирди.

Уммон футбол федерациясининг Твиттердаги саҳифасига кўра, голландиялик мураббий 2020 йилнинг июнь ойигача терма жамоани бошқаради.

Маълумки, Уммон Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган. Бизнинг гуруҳда шунингдек, Япония билан Туркманистон ҳам бор. Уммон ўтган йил Вербек қўл остида "Кўрфаз Кубоги"да зафқар қучганди.


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: the-afc.com