UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01"Реал" "Барселона" билан Адейеми учун курашишга тайёр  1 17:55Финал-2021. Рўзиқул Бердиев: "Марко ва Дарко келишиб олган шекилли" - "Насаф" вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  15 17:38Лапорта Дембеленинг шартномаси ва Мбаппенинг эҳтимолий хариди ҳақида гапирди  9 17:35Финал-2021. "20 йилдан сўнг одамлар ОЧЛга йўлланма олган жамоани эмас, кубок қўлга киритган клубни эслашади" - "Пахтакор" вакиллари иштирокидаги матбуот анжумани  13 17:23Финал. Равшан Эрматов — мутлақ етакчи  0 17:19Финал-2021. "Насаф" учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди   5 17:16Антуан Гризманн - "Атлетико"нинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси  1 16:48Тимур Кападзе ким? Ҳалоскор ёки...  7 16:33"Барселона" Ферран Торрес билан 2026 йилга қадар мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришди  5 16:24Ўзимизнинг карикатура. "Олимпик" "Машъал"ни Про лигага равона қилди  10 16:04Тухель Жоржиньо билан шартномани узайтиришни тезлаштирмоқчи  4 16:02Финал-2021. "Пахтакор" учрашув олдидан расмий машғулот ўтказди  1 15:52Ўзбекистон кубоги-2021. "Пахтакор"нинг финалдан олдинги машғулоти қандай ўтди?  11 15:40"Манчестер Сити" Торреснинг ўрнига бошқа бир испаниялик футболчини олиб келмоқчи  1 15:17"Ливерпуль" Бензема билан шартнома имзолаш вариантини ўрганмоқда  7

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига Янгиликлар

ПФЛга таклиф: 16та жамоалик Суперлига ва бирлашган ПРО лига

Телеграм каналимизга Суперлигага оид сўровнома қўйгандик.

2019 йилдан бери Суперлига 14та жамоа иштирокида ўтказиб келиняпти. 2018 йил 12та, 2017 йил 16та жамоа иштирок этган. 14 жамоалик форматда клублар 26тадан ўйинда майдонга тушади.

Телеграм каналимизга қўйилган "Суперлигада мавсум давомида 26 ўйин" мазмунидаги сўровномада ўқувчиларимизнинг 66 фоизи "кам, кўпайтириш керак" деган вариантда тўхталган. 34 фоиз иштирокчи эса "ўйинлар сони етарли, эътирозга ўрин йўқ" деган жавобни белгилаган.




Бу ҳар доим баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган мавзу. "Суперлигада нечта жамоа қатнашиши керак?" деган саволга ҳамманинг ўз фикри бор. Кимдир ҳозирги 14та жамоалик форматни маъқул деса, кимдир йўқ, жамоалар сони кам, кўпайтириш лозим деган фикрни илгари суради.

Лекин холис айтганда барибир бир мавсум учун 26та ўйин кам. Бунинг устига баъзан юзага келадиган танаффуслар узоқ чўзилиб кетяпти. Тўғри, буёқда Кубок ўйинлари ҳам, аммо барибир Суперлига даражаси бошқа. Ҳар бир клуб Кубокдан кўра (финал бундан мустасно), чемпионатнинг исталган турига кўпроқ "настрой" қилади.

ОФК талабига кўра, Лига профессионал мақомига эга бўлиши учун Лигадаги ҳар бир клуб мавсум давомида камида 29та ўйин ўтказиши белгилаб қўйилган. Бизда ҳам шу нарсага амал қилиняпти. Чемпионатдаги 26 тур ва Кубокнинг гуруҳ босқичидаги 3та ўйин - ўйинлар сони камида 29та бўлишини белгилаб беради.

Аммо айтиб ўтганимиздек, Суперлиганинг даражаси баланд бўлгани учун жамоаларга кўпроқ ўйин керак бўлади. Бу томонлама эса 16та жамоалик чемпионат мақсадга мувофиқ деган фикрдамиз. Агар чемпионатимизда 16та клуб иштирок этса, унда ҳар бир клуб йил бўйи 30тадан учрашув ўтказади, қолаверса Кубок баҳсларини қўшиб ҳисобласак, бу рақам янаям ортади.

Энди савол туғилиши мумкин: агар Суперлигада 16та жамоа қатнашса, унда Пролигада кимлар ўйнайди? Пролигадан Суперлигага чиқадиган даъвогар бўладими? Бу ҳам тўғри савол, чунки Суперлига 16та жамоа билан ўтказилса, Пролигадан чиқадиган яққол номзод кўринмай қолиши мумкин, бироқ бу ўринда Пролига клублари сонини ҳам кўпайтиришга тўғри келади. Қандай қилиб?

Маълумки, ПФЛ учта лигани ўтказиб келяпти: Суперлига, Пролига ва Биринчи лига. Қаранг, Суперлигада 14та жамоа қатнашяпти, Пролига 10та клуб билан бошланди ва кейинчалик айрим сабабларга кўра, 8та жамоа қолди. "Оқтепа" билан "Истиқлол" молиявий ҳолат туфайли ўйинларни охиригача етказиб қўя олмади.

8та жамоалик мусобақа 35 миллион аҳолиси бор Ўзбекистон учун кам дегани. Кўп давлатларда Суперлигада камроқ жамоа қатнашса ҳам, кейинги лигаларда нисбатан кўпроқ клублар иштирок этади. Бизда эса бунинг тескариси. Шундай экан, вазиятдан чиқишнинг бир йўли бор: Пролига ва Биринчи лигани бирлаштириш.

Тўғриси, Биринчи лига нима учун ташкил қилинганини ҳалигача тушунмайман. Регламентда Биринчи лига формати иштирокчилар сони аниқ бўлганидан кейин шунга қараб ўтказилади дейилган. Бу эса мавҳум тушунчани билдиради. Демак, қатнашувчи жамоалар чиқмаса, балки ўтказилмаслиги ҳам мумкин.

Якунда Биринчи лига 12та жамоа билан бошланди ва "Рубин" мусобақадан чиқиб кетгач, 11та клуб мусобақани тугатиб қўйди. Энди фараз қилинг, ПФЛ иккита кучли лигага асос солса бу қандай бўлади? Суперлига ва Пролига. Суперлигада айтайлик, 16та клуб қатнашсин, Пролигада ҳам камида 16та ва ундан юқори жамоалар. Майли 18-20та клуб қатнашсин. Бунда Пролига ва Биринчи лига бирлашган тартибда ташкил этилади ва Биринчи лигани алоҳида ўтказишнинг ҳожати қолмайди.

Ҳозирги ҳолатда кимдир Биринчи лигани қунт билан кузатиб борганинига ишониш қийин. Ўзбекистонда футболнинг бугунги даражасидан келиб чиқиб ПФЛ учун иккита профессионал лига етарли деб ўйлаймиз. Ва ҳар бир лига икки даврали тизимда ўтказилса, бу жаҳон стандартларига ҳам мос келади.

Агар шундай бўлса, бу йил Суперлигадан ҳеч ким тушиб кетмайдими? Ҳа, шундай бўлиши ҳам мумкин. Суперлигада қолиш учун курашаётган "Турон" ҳам, "Андижон" ҳам, "Металлург" билан "Машъал" ҳам ўз жойида қолиши мумкин, ФАҚАТ регламентдан тўлиқ юз ўгирмаган ҳолда Пролиганинг 3-жамоаси ўтиш ўйинида Суперлиганинг 12-ўриндаги клубига эмас, балки 14-ўриндаги жамоасига қарши ўйнайди.

Шунда Суперлиганинг охирги жамоаси Пролигада учинчи ўринни олган клуб майдонига сафар қилади. Агар ғалаба қозонишни уддаласа, Суперлигада ўзи қолади, мабодо ютқазиб қўйса, унда йўлни Пролига клубига бўшатиб беради. Бунинг натижасида келаси йил Суперлигада 16та клуб қатнашади ва Пролига ҳам камида 16та жамоалик форматда ўтказилади.

Унда Биринчи лига нима бўлади? ПФЛ биринчи лигани бошқача тартибда ўтказади. Бу қуйидагича бўлади: ҳар бир вилоят биринчилиги ғолиблари битта яхлит мусобақада иштирок этади, бу эса Биринчи лига дейилади. Вилоят чемпионатлари давом этаверади. Фақат ғолиб жамоа мавсумнинг қайсидир ойида барча вилоятлар чемпионлари жам бўладиган Биринчи лигада Пролига йўлланмаси учун кураш олиб боради.

Бу мусобақа айтайлик, 12та жамоа иштирокида олиб борилади ва марказлашган тартибда фақат битта жойни танлаб ўтказилади. Мусобақа якунида биринчи-иккинчи ўрин эгалари Пролигага йўл оладилар. Бошқа клублар эса яна ўз вилоят биринчиликларига қайтиб кетади.

Шу тариқа ҳар мавсум якунига кўра, Суперлигадан 2та, Пролигадан ҳам 2та клуб тушиб кетади ва бунда алоҳида плей-офф ўтказишга ҳожат қолмайди. Балки Пролига қачондир кучайиб кетса, шунда плей-оффни ўйлаб кўрса бўлади.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: -16   

Фикрлар

+12   
17 ноя 13:08:15
barsanavbahor
Мухаррак 10 клуб иштирок этадиган чемпионатда сунгги уринда туриб бизни соврин учун даъвогар жамоамизга 3 та жавобсиз туп киритди.Клублар сони купайса коррупция авжига чикади ундан кура халол футбол учун самарали амалда курашса кифоя
+8   
17 ноя 14:17:23
Азим Исмаилов
Барча маблаглар давлатдан булгандан кейин жамоалар сони 8 тадан ошмаслиги керак 4 даврада уйналади шунда хар бир уйинда очко учун кураш булади,1 жамоа олдинга югуриб кетмайди,жамоалар уйинчиларни хозиргидек одам купайсинга эмас балким чертиб чертиб олади коррупция хам камаяди уйинлар сифати ошади стадионларга мухлис кайтади деб уйлаймае
+7   
17 ноя 13:46:30
tima86
Суперлига 10 жамоа, Про Лига 12 жамоа килиш керак. Суперлига жамоалар сони оз булса, уйинчилар уртасида ракобат кучлирок булади. Ракобат бор жойда усиш булади. Шу Суперлиганинг 10 жамоаси 4-даврали схема бн унайди ва жами 36 уйин булади. Про лига 12 жамоа уй-сафар 22 уйин ва иккинчи боскичга икки гурухга 6 командадан булиниб жами 32 уйин булади
+6   
17 ноя 13:28:34
Abror Akbarov
sondi kõpaytirişmas sifatini tõğrilash kerak 16tamas 10 ta qilish kerak 4 ta tizimli
+5   
17 ноя 14:09:46
Ayubkhon Inoyatov
12 команда колса етади супер лигада
+5   
17 ноя 13:47:57
Abror Akbarov
fikrlardi õqib şu hulosaga keldim jurnalistdan kõra muhlislar ança yahşi fikrlaydikan
+5   
17 ноя 12:48:43
UFA bu UFA
Superliga oʻyinlari manimcha koʻp chunki muhlislar tashrifi past boʻlgandan keyin yanayam qisqartirish kerak. Effekt bermaydigan sohaga moliyaviy qoʻllab quvvatlash nima uchun kerak. Bu mantiqsizlik
+4   
17 ноя 14:00:29
Diyorbek Mirzo
Yana aytaman no comment..... bu odamni bir maqolasiga fikr yozib bloklangandim endi yozmayman .....bir nimani aytishim mumkin muallif yozganlari xato
+4   
17 ноя 13:02:46
Муса_Конимех-Ливерпуль
Kerak emas ko'paytirish. daraja tenglashsin keyin ko'paytirsin. Moliyaviy muommo deb hammsi yiqilyabdi, tugatyabdi. Ko'paytirsa ham professional bo'lib kamida 2 yil oldin aytsin. Xoliqov zakaz maqola yozmang...
+3   
17 ноя 23:40:45
Bek_Cro
Хайрулла качонгача 6 буласан доим окимга караб юрасан катталар нима деса ушани киласан узингни калланг юорми еки молмисан
+3   
17 ноя 14:15:28
Jasur_Barselona_Bunyodkor
Eng yaxshi varyant Super ligada 10 ta, Pro ligada 10 ta, qogan klubla birinchi ligada 10 tami 12 tami bo‘lib o‘ynashsin. Har mavsum 2 ta kamanda aniq tushib o‘rniga 2 ta kamanda aniq yuqoriga chiqsin, nima to‘s to‘polon bo‘sa birinchi ligada bo‘sin ya‘ni super ligada yil bo‘yi yutqazgan jamoa qolib, pro ligada yil bo‘yi yutgan jamoa yuqoriga chiqomi qomasin reglamentni db. Etkancha 2 davra norm, 4 davrada jamoala zerikib ketadi bir biridan. O‘yinla sonini liga kubogini tashkil qilib ko‘paytirsa bo‘ladi.
+3   
17 ноя 14:11:41
Dosya from is Bukhara
Jamoalarni qisqartirib Pro ligani saviyasi koʻtarildi, jamoalarni koʻpaytirsa yana darajasi tushib ketadi, Superligada 12 ta jamoani qoldirib Liga kubogini yana qaytib joriy etish kerak.
+3   
17 ноя 13:37:33
Ахаджон Рустамжон Угли
Чемпионатимиз халол булса кифоя,14 тами ёки 16 та бунинг ахамияти йук,сиздан угина биздан бугинани йигиштириш керак,деярли барча клублар давлат бюджетидан кун куради,бу холатдан улар усталик билан фойдаланади,бунга мисоллар етарлича,масалан уйда 2:0 сафарда1:3,уйда2:1 сафарда 0:1 уйда 2:2 сафарда 1:1 ва шунга ухшаган хоказолар.Мухлислар сахналаштирилган футболдан зерикишди,футболни кучайиши ва мухлиснинг уйингохларга кайтиши учун,халол чемпионат керак.Шунда футболчиларимизда усиш кузатилади,бир мавсумда 1та ёки 2та эмас,10лаб легионер булишга арзигулик футболчилар пайдо булади.Табиийки клублар трасферлардан яхшигина маблаг топади,футболчининг даромади ортиб,давлатимизга карзсиз инвеститсия келади,уйинчиларнинг махорати бир погана кутарилади ва жахон чемпионатига чикиш имконияти ошади,бизни мутасаддиларимиз эса,футбол мухлис билан кизик эканлигини эсдан чикариб ташлаган,биз мухлисларнинг талаб ва истакларини 1 тийинга хам олмайди,хурматли ва хурматсиз УФА,ПФЛ ва клубларнинг очкуз харомхур рахбарлари,хозирда стадионга кириб,уз жамоасига мухлислик килаётганлар содда ёки ахмок эмас,шунчаги хаммаси адолатли булишига умид билан куз тикканлар холос,бу кетишда мухлис камайса камаядики,асло купаймайди,шахсан мен етакчилар иштирокидаги уйинларни томоша киламан,униям телевизорда.Навбатчи уйинларни эса натижасини иштимоий тармоклар оркали куздан утказиш кифоя,16 жамоа килинса аникки,навбатчи уйинлар бунданда куп булади,бундан эса факат мухлисларни алдаётган,уша харомхурлар ютади,сабр билан охиригача укиганлар учун катта рахмат,бу футболнинг 24 йиллик ашаддий мухлиси сифатида билдирган,шахсий фикрим.
+3   
17 ноя 13:10:53
Azamatbek Hasanov
Про ва биринчи лигада ҳали чемпионат якунланмай лигани тарк этган жамоаларни унутган кўринади Ҳолиқов. Лигада 18-20 жамоа ўйнаган даврдаям ЖЧга чиқолмаганмиз, гап сонда эмас сифатда!! Про лигагаям талабни кучайтириб кучи етмаганга имкон бермаслик шарт. Майли, супер лигадаям про лигадаям оз жамоа ўйнасин лекин сифатли жамоа бўлсин. Биринчи давра ўртасига келиб молиявий қийинчиликка учрайдиган жамоаларни кўпайтиришдан нима наф? Бундай жамоалар очко сотмаслигига ким кафолат беради?
+1   
18 ноя 01:05:31
Реал Мадрид(Пахтакор)
Xudaykulov Furkat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Койил, 16 та команда 16 та янги коррупционер рахбарлар ва уларнинг хамтовоклари. Крахаборларга Зур буладику, пичоги егнинг ичида занглаб кетарганда.Янги Узбекистон, Янги узбек футболи!.
Хаммаси сизи комментиз экану комментларни сал кам ярми
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика