UZ

Сўнгги янгиликлар

17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  1 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  0 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  0 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  28 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7

PES 2014’да «Пахтакор» ва «Бунёдкор» бўлади Янгиликлар

PES 2014’да «Пахтакор» ва «Бунёдкор» бўлади

Япониянинг Konami компанияси PES (Pro Evolution Soccer) видео ўйини учун Осиё Чемпионлар лигаси учун тўлиқ лицензия олди.

Япониянинг Konami компанияси PES (Pro Evolution Soccer) видео ўйини учун Осиё Чемпионлар лигаси учун тўлиқ лицензия олди. PESeditblog.com хабарига кўра, PES 2014’да Осиё футбол клубларининг бош мусобақаси PES 2013’да қўшилган Либертадорес Кубоги каби алоҳида ўйин режими сифатида қўшилади.

PES 2014’даги Осиё Чемпионлар лигаси режимида Осиёнинг жами 32та клуби бўлиб, улар орасида Ўзбекистон Олий Лигаси вакиллари – Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Бунёдкор» клублари ҳам бор. Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» Осиё Чемпионлар лигасига асос солинганидан бери – 2002 йилда мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келади (қайд этиш жоиз, 2014 йилда ушбу анъана бузилиши мумкин).

«Машҳур Pro Evolution Soccer ўйинида Осиё Чемпионлар лигасини ҳам кўришдан жуда ҳам хурсандмиз», – деди ОФК Маркетинг қўмитаси бошлиғи Ҳафиз ал-Медлеж Konami билан шартнома имзоланишига бағишланган тадбирда. TechniAsia.com блоги маълумотларига кўра, Konami ҳозирги вақтда Япония, Хитой ва Таиланд чемпионатлари лицензиясини олиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Маълумот учун, PES 2014’да Осиё Чемпионлар лигасидан ташқари, Аргентина, Чили чемпионатлари, шунингдек, Жанубий Америка Копа Судамерикана ва Рекопа Судамерикана қитъа мусобақалари ҳам биринчи марта киритилган.

Microsoft Windows, PlayStation 3, PlayStation Portable, PlayStation 2, Xbox 360, Nintendo 3DS платформаларида ўйнаш мумкин бўлган ўйиннинг демо версиясини 11 сентябрь куни интернетдан кўчириб олиш мумкин. Ўйин 20 сентябрь куни Европа Иттифоқида, 24 сентябрь куни Шимолий Америкада расман сотувга чиқарилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика