

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" раҳбари коста-рикалик посбонни трансферга қўймоқчи. Навас сафга қайтганидан сўнг, унинг ўйини раҳбариятда кўплаб саволларга сабабчи бўлмоқда. Бундан ташқари, Перес "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеани харид қилиш ғоясидан воз кечмаяпти.
Ўтган мавсум олдидан де Хеа "Реал"га ўтишга яқин эди, лекин "Реал" трансфер ойнасининг сўнгги кунида керакли ҳужжатларни олмади ва Давид МЮда қолди. Клублар трансфер бекор бўлишида бир бирини айблашди.



